“Ўзбекнефтгаз”: Шўртан газ кимё мажмуасининг ишлаб чиқариш қувватлари кенгайтирилмоқда (фото)

Бош саҳифа Русский

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил февраль куни Қашқадарё вилоятига қилган ташрифи давомида Ғузор туманида барпо этилаётган “Uzbekneftegaz GTL” заводининг қурилиш майдонига келиб, уни молиялаштириш, хорижий технологиялар билан жиҳозлаш, қурувчилар ва кадрлар таъминоти каби барча масалалар чуқур таҳлил қилинган эди.

Ташриф давомида “Uzbekneftegaz GTL” заводидан нафта хомашёсини қайта ишлашни чуқурлаштириш эвазига юқори қўшимча қийматга эга бўлган полимер маҳсулотлари турларини кўпайтириш орқали соҳанинг экспорт салоҳиятини юксалтириш ҳамда импорт ўрнини босувчи хомашё материаллар ишлаб чиқаришни кўпайтириш мақсадида Шўртан газ кимё мажмуасининг ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш инвестиция лойиҳасини янги концепцияда амалга ошириш ғояси илгари сурилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11 майдаги ПҚ–2965-сонли қарорига асосан “Мажмуанинг ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш” инвестиция лойиҳасини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Мазкур инвестицион лойиҳани ишга тушириш эвазига 800 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилиши билан бир қаторда, “GTL” заводидан келадиган йилига 430,0 минг тонна синтетик нафта ва табиий газ таркибидаги этанни қайта ишлаш ҳисобидан қўшимча 280 минг тонна полиэтилен, 100 минг тонна полипропилен, 50 минг тоннагача пиролиз дистилляти ишлаб чиқаришга эришилади.

Лойиҳа доирасида 2017 йил 25 июлда АҚШнинг “ChevronPhilips Chemical” компанияси билан лойиҳаланидиган корхонада янги “MarTech®” бимодал полиэтилен ишлаб чиқариш технологиясидан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи лицензия шартномаси, 2017 йил 13 апрелда АҚШнинг “CB&I”/“CB&I Novolen” компанияси билан лойиҳаланидиган корхонада янги этилен ва полипропилен ишлаб чиқариш технологияларидан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи лицензия келишуви имзоланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11 майдаги ПҚ–2965-сонли қарори билан белгиланган лойиҳа бўйича Бош пудратчи “Enter Engineering” (Сингапур) компанияси билан лойиҳа доирасида асбоб-ускуна ва жиҳозларни етказиб бериш ва қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш бўйича 2018 йил август ойида тегишли шартнома имзоланган.

Лойиҳалаш ишлари “HYUNDAI ENGINEERING CO., LTD” (Жанубий Корея) ва “GS E&C” (Жанубий Корея) етакчи компаниялар томонидан амалга оширилиб келинмокда.

Бугунги кунда лойиҳалаш ишлари, жумладан, заводнинг асосий концепциялари, энергоресурсларни тақсимланиши, қурилиш майдонини тайёрлаш лойиҳаларининг дастлабки ҳужжатлари ишлаб чиқилган.

Бош пудратчи ва унинг пудратчилари томонидан лойиҳа доирасида амалга ошириладиган ишларга ҳозирда 416 нафар мутахассис ходимлар жалб этилган.

Батафсил лойиҳалаш ишларида, жумладан, завод учун харид қилинаётган асбоб-ускуналар ва жиҳозларни конструктив параметрларини аниқлашда, шартнома шартларига, амалдаги норматив-техник ҳужжатлар талабларини бажарилишини назорат қилиш ҳамда лойиҳани амалга ошириш этаплари ва муддатларини бошқаришда буюртмачига амалий кўмак бериш мақсадида Франциянинг “Бюро Веритас Индастриал Сервисез” компаниясининг Қозоғистондаги шўъбаси лойиҳа бошқаруви консультанти хизматларини бажаришга тегишли шартнома асосида жалб этилган.

Мазкур лойиҳани молиялаштириш борасида дунёнинг бир қатор давлатлари билан музокаралар олиб борилмоқда. Айни вақтда, лойиҳа бўйича “Ўзбекнефтгаз” АЖ маблағлари билан бир қаторда, Россия Федерациясининг “Газпромбанк” АЖ билан қиймати 300 млн доллари миқдорида кредит шартномаси имзоланган ва ўзлаштирилмоқда.

Ҳар бир лойиҳанинг муваффақиятли амалга оширилишининг асосий омилларидан бири бу профессионал кадрларни тайёрлашдир. Ҳозирги кунда “Шўртан газ кимё мажмуаси” ҳудудида кадрларни тайёрлаш маркази ташкил этилган бўлиб, ишлаб чиқариш жараёнларидан жами 183 нафар саралаб олинган ёш мутахассислар ва нефть ва газ соҳасидаги олий ўқув юртларининг энг яхши битирувчилари амалий ва назарий машғулотларни ўташмоқда.

Мазкур лойиҳани амалга ошириш натижасида Ўзбекистонда полиэтилен ҳамда полипропилен ишлаб чиқариш ҳажмлари кўпайтирилиб, юртимизда сифатли ва рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун замин яратилади.

“Шўртан газ кимё мажмуаси” МЧЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|