“Ўзбекнефтгаз”: “Шўртан газ кимё мажмуасининг истиқболли ёшлари форуми” ўтказилди (Фото)

Бош саҳифа Русский

“2021 йил – Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” муносабати билан “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи асосида нефть ва газ соҳасида таҳсил олаётган ва фаолият кўрсатаётган ёшлар учун қатор тадбирлар амалга оширилмоқда.

Қашқадарёдаги “Лочин” болалар дам олиш оромгоҳида “Келажак бизники” шиори остида ўтказилган “Шўртан газ кимё мажмуасининг истиқболли ёшлари форуми” ҳам шулар жумласидандир.

Ёшларнинг маънавий дунёсини бойитиш, уларда бирдамлик ва жамоадошлик руҳиятини шакллантириш мақсадида ташкил этилган уч кунлик форумда 100 нафар ёш ходимлар иштирок этишди.

“Биз мажмуада қандай ютуқларга эришмайлик, аввало, сиз каби ёшларга, сизларнинг куч-ғайратингиз ва шижоатингизга суянамиз. Барчангизга маълумки, мажмуа олдига улкан марралар қўйилган. Буларнинг барчасига сиз каби ёшларнинг шижоати билан эришамиз”, – деди Шўртан газ кимё мажмуасининг бош директори Шуҳрат Асланов форумнинг очилиш маросимида.

Форумнинг тантанали очилиш маросимидан сўнг, барча жамоаларнинг тақдимот маросими бўлиб ўтди.

Қизиқарли беллашувларга бой бўлган мазкур форумда семинарлар, бадиий саҳна кўринишлари, спорт мусобақалари, зеҳн ва тафаккур билан бирга чаққонлик талаб этиладиган интеллектуал ўйинлар ташкил этилди.

“Келажак бизники” шиори остида бўлиб ўтган чиқишлар барча иштирокчиларга кўтаринки кайфият бағишлади. Унда форумда иштирок этаётган жамоалар ўзларининг саҳна кўринишларини намойиш этишди.

Турли мавзуларда ташкил этилган семинар-тренингларда форумда иштирок этаётган жамоалар томонидан ҳамжиҳатликда ишлаб чиқилган лойиҳа ва таклифлар тақдимоти бўлиб ўтди.

Тақдимотда мажмуа ёш мутахассисларининг интеллектуал салоҳиятларини ошириш мақсадида, илмий анжуманлар ҳамда спорт тадбирларини мунтазам равишда ўтказиб бориш, асосий цехларни модернизациялаш бўлимини ташкил қилиш, универсал ёш лидерлар клубини очиш каби бир қатор таклифлар берилди.

Маросимдан сўнг, иштирокчиларни жамоа бўлиб ишлашга ундовчи тафаккур ва мантиқий мунозаралар мавзусидаги семинар бўлиб ўтди.

Форумнинг иккинчи кунида эса ҳар хил турдаги спорт мусобақалари ўтказилди.

“Пандемияни спорт билан енгамиз” шиори остида спортнинг бир қатор турлари бўйича бўлиб ўтган мусобақаларда фаол иштирок этган ёшлар, ўзларининг спорт соҳасидаги салоҳиятларини яна бир бор намойиш этишди.

Кечқурун гулхан атрофидаги суҳбат мажмуа раҳбарияти ва ёшларни бир-бирларига янада яқинлаштирди. Форум учун тайёрланган мушаклар шоуси ёшларда катта таассурот қолдирди.

Форумнинг сўнгги кунида ташкилотчилар ва иштирокчиларга сертификатлар топширилди ва Шаҳрисабз шаҳрида жойлашган тарихий обидаларга саёҳат уюштирилди.

Маълумот учун, Шўртан газ кимё мажмуасида 3800 дан ортиқ ишчи-ходимлар фаолият олиб боришиб, шундан 800 нафардан ортиғини ёшлар ташкил этади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати ва “Шўртан газ кимё мажмуаси” МЧЖ Матбуот хизмати ҳамкорлигида тайёрланди.

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|