“Ўзбекнефтгаз”: Шўртан газ кимё мажмуасида оқова сувларни тозалаш иншоотининг қуввати оширилмоқда

Бош саҳифа Русский

“Шўртан газ кимё мажмуаси” МЧЖда кунига 360 метр куб оқава сувлар тозаланади. Ҳозирда ушбу тозалаш иншоотининг қувватини кунига 1000 метр кубга етказиш орқали замонавий тозалаш иншоотини қуриш режалаштирилган.

Айни пайтда лойиҳага асосан, иншоотга кириш ҳудудидаги замонавий тангециал қум тутгич компакт қурилмаси, мавжуд иншоотни темир бетон конструкцияли оқоваларни қабул қилиш, тақсимлаш, аэротенка, бирламчи ва иккиламчи тиндиргичларни қуриш ишлари олиб борилди. Мавжуд ускуналарни замонавий энергия тежамкорларга алмаштирилди.

Биологик тозалаш самарадорлигини ошириш мақсадида замонавий ҳаво аэраторлари ва оқоваларни зарарсизлантиришнинг охирги босқичида кимёвий реагентлар ўрнига, Корея технологияси асосида ультра бинафша нур орқали тозалайдиган ускуналарини ўрнатиш учун келтирилди. Тозалаш иншооти ишга тушгандан сўнг тозаланган оқова сувларни доимий мониторинггини олиб бориш орқали мажмуага қарашли санитария ҳимоя зонасида барпо этилган дарахтзорларни суғориш учун ишлатилиши режалаштирилган.

Шунингдек мажмуадаги 152 гектар майдонда барпо этилган дарахтзорларда анъанавий суғориш усулидан воз кечилиб, томчилатиб суғориш тизими жорий этилган. 2020 йил мобайнида мазкур дарахтларни томчилатиб суғориш ёрдамида 45,6 минг метр куб сув сарфланди. Томчилатиб суғориш тизимининг йўлга қўйилганлиги натижасида 68,4 минг метр куб сув тежалди.

Бундан ташқари, мажмуадаги цехга қарашли деминерал сув тайёрлаш ва буғ конденсатини тозалаш қурилмасидаги фильтрларининг ювиш жараёнида ҳосил бўлган оқовани қайта ишлатиш орқали ўтган йил давомида 6,3 минг метр куб сув иқтисод қилинди. Ушбу цехнинг совутиш тизимида лойиҳавий сув сарфи соатига 376 куб метр қилиб белгиланган бўлиб, ҳар йили олиб бориладиган тадбирлар натижасида сув сарфи соатига 159,6 куб метрга камайтирилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|