“Ўзбекнефтгаз”: Шўртан газ кимё мажмуаси томонидан 2020 йилги режа ижроси ўз вақтида бажарилди (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ тизимидаги Шўртан газ кимё мажмуаси Ўзбекистоннинг жануби-ғарбий қисмида Қарши қумликларининг чўл ҳудудида жойлашган бўлиб, “Шўртан” газ конденсати кони базасида барпо этилган.

Мажмуада хомашё гази, товар гази, полиэтилен грануласи, суюлтирилган газ, газ конденсати, олтингугурт грануласи, алюмин композитли панеллар, полиэтилен қувурлар, шланглар, уловчи қисм (фитинг)лар ва томчилаб суғориш тизимлари ва бошқа турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқарилади.

“Шўртан газ кимё мажмуаси” МЧЖ 2020 йилда коронавирус пандемияси бўлишига қарамай, узлуксиз иш режимини таъминлади ва корхонага юклатилган режадаги топшириқларни ўз вақтида ортиғи билан бажарилишига эришди.

Хусусан, табиий газни қабул қилиш бўйича 2020 йил учун прогноз – 4 015,3 млн куб метр ҳажмида белгиланган, амалда 4 197,5 млн куб метр қабул қилинди (режа 104,5 фоизга бажарилди).

Товар газни ишлаб чиқариш бўйича 2020 йил учун прогноз – 3 377,7 млн куб метр ҳажмида белгиланган, амалда 3 583,6 млн куб метр ишлаб чиқарилди (режа 106,1 фоизга бажарилди).

Газ конденсат ишлаб чиқариш бўйича 2020 йил учун прогноз – 205 минг тонна ҳажмида белгиланган, амалда 221,9 минг тонна ишлаб чиқарилди (режа 108,2 фоизга бажарилди).

Шундан, суюлтирилган газ ишлаб чиқариш бўйича ўтган йил учун прогноз – 112 минг тонна ҳажмида белгиланган, амалда 117 202 минг тонна ишлаб чиқарилди (режа 104,6 фоизга бажарилди).

Олтингугурт ишлаб чиқариш бўйича 2020 йил учун прогноз – 1 000 тонна ҳажмида белгиланган, амалда 1 050,6 тонна ишлаб чиқарилди (режа 105,1 фоизга бажарилди).

Полиэтилен ишлаб чиқариш бўйича 2020 йил учун прогноз – 127 минг тонна ҳажмида белгиланган, амалда 132,5 минг тонна ишлаб чиқарилди (режа 104,3 фоизга бажарилди).

Бундан ташқари, 2020 йилда мажмуа ишчи-ходимлари учун қўшимча равишда қулайликлар яратиш ҳамда мажмуанинг ишлаб чиқариш технологик жараёнларида узлуксиз иш режимини таъминлаш мақсадида 300 нафар ишчи-ходимлар учун барча қулайликларга эга бўлган, енгил конструкция асосида яна бир янги “Ишчилар шаҳарчаси” қисқа фурсатларда бунёд этилди.

Ҳозирда “Шўртан газ кимё мажмуасининг ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш” инвестицион лойиҳасини амалга ошириш ишлари жадаллик билан амалга оширилмоқда.

Келгусида мавжуд бўладиган хомашё захираси ҳажмидан келиб чиқиб ишлаб чиқариладиган маҳсулот миқдорининг кенгайтириладиган ҳажми белгиланди.

Мавжуд қурилмаларни реконструкция қилиш ва янги технологик тармоқларни қуриш натижасида мажмуанинг полимер маҳсулотлари ишлаб чиқариш қувватини йилига 505 минг тоннага етказиш режалаштирилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|