“Ўзбекнефтгаз”: Шўртан газ-кимё мажмуасида электрон дастурлар ўрнатилди

Бош саҳифа Русский

Тошкент молия институти профессор-ўқитувчилари томонидан Шўртан газ-кимё мажмуасида электрон дастурлар ўрнатилди ва уларни амалда қўллаш бўйича ўқув-семинари ташкил этилди.

2021 йил 9 февралида “Шўртан газ кимё мажмуаси” МЧЖ ва Тошкент молия институти ўртасида илмий-инновацион ишланмаларни тижоратлаштириш юзасидан инновацион хизматлар кўрсатиш ва ўзаро ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги шартнома имзоланган эди.

Ушбу шарнома доирасида мажмуада “Хўжалик юритувчи субъектларнинг иқтисодий самарадорлигини баҳолаш ва рейтингини аниқлаш тартиби” ва “Хўжалик юритувчи субъектлар молиявий ҳолатини комплекс таҳлил қилишнинг скоринг модели” номли электрон дастурлар ўрнатиди. Тақдимот тарзида ўтказилган тренингда корхонанинг иқтисодий соҳа мутахассислари иштирок этишди.

“Хўжалик юритувчи субъектларнинг иқтисодий самарадорлигини баҳолаш ва рейтингини аниқлаш тартиби” номли электрон дастур – хўжалик юритувчи субъектларнинг иқтисодий самарадорлигини баҳолаш орқали тизим, ҳудуд, тармоқ ва соҳалар бўйича уларнинг рейтингини аниқлаш имконини беради. Рейтингни аниқлашда асосий эътибор хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий ҳолати, барқарорлиги, ликвидлиги, самарадорлик кўрсаткичлари, молиявий натижаларининг динамик, тренд, структура ва омилли таҳлилларидан фойдаланилади. Шунингдек, иқтисодий самарадорлик кўрсаткичларига ҳам кенг ўрин берилган ҳолда хўжалик юритувчи субъектлар меҳнат унумдорлиги, асосий фондлар самарадорлиги, харажатлар, ишлаб чиқариш ва сотиш таҳлилларига алоҳида эътибор қаратилган.

“Хўжалик юритувчи субъектлар молиявий ҳолатини комплекс таҳлил қилишнинг скоринг модели” номли электрон дастур эса хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий ҳолати ва натижаларини комплекс таҳлил қилиш орқали унинг молиявий барқарорлиги, тўлов қобилияти, иш самарадорлигига тўлиқ баҳо берилади ва уларнинг кредитга лаёқатлилиги аниқланади. Ушбу дастур хўжалик юритувчи субъектларнинг кредитга лаёқатлилигини молиявий ва номолиявий кўрсаткичлар асосида таҳлил қилиш ҳамда натижаларига скоринг модели ёрдамида баҳо беради.

Бундан ташқари, мазкур электрон дастур хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий аҳволини батафсил таҳлил қилиш, бутун дунёда эътироф этилган корхона банкротлигини аниқлашнинг Алтман модели асосида хўжалик юритувчи субъектлардаги банкротлик аломатларига баҳо бериш орқали муҳим иқтисодий қарорлар қабул қилишга хизмат қилади.

Инновацион ишланмаларни қўллаш юзасидан ўтказилган ўқув-семинар давомида “Фан-таълим-ишлаб чиқариш” интеграциясининг бугунги ҳолати, уни ривожлантириш йўналишлари ва истиқболлари каби масалалар ҳам муҳокама қилинди.

“Шўртан газ кимё мажмуаси” МЧЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|