“Ўзбекнефтгаз”: “Шўртан газ кимё мажмуаси” томонидан ҳудудларда томчилатиб суғориш тизими лойиҳалари амалга оширилмоқда (Фото+видео)

Бош саҳифа Русский

Экспертларнинг таъкидлашича, қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлигининг пасайиши, баъзи ҳолларда эса бой берилиши сув тақчиллиги муаммоси билан боғлиқ. Бу вазиятни юмшатиш учун суғориш тизимида тежамкор технологияларни жорий этиш, томчиси тиллога тенг оби-ҳаётни беҳуда исроф бўлишининг олдини олиш талаб этилади.

Маълумки, сайёрамизда сув захиралари ҳажми 1 миллиард 350 миллион куб километрдан ошади. Бунинг 97 фоизи океанларда жамланган. Улар истеъмол учун яроқсиз шўр сув ҳисобланади. Бундан кўринадики, чучук сув захиралари умумий сув миқдорининг атиги 3 фоизини ташкил этади. Ана шу сув ресурсларининг 2 фоизи шимолий ва жанубий қутб, баланд тоғ музликлари ва атмосфера намлиги ҳиссасига тўғри келади. Дарё ва кўллар – ичимлик сувининг асосий манбалари бўлиб, дунё сув захирасининг атиги юздан бир фоизига тенг.

Маълумотларга қараганда, ҳозирги кунда ер юзида 2,3 миллиард аҳоли сув тақчиллигидан азият чекмоқда. Дунё аҳолиси сони тобора ортиб, сув захиралари камайиб бораётганлигини инобатга олсак, мавжуд ресурслардан тежаб-тергаб, самарали фойдаланиш бугунги куннинг энг долзарб вазифаларидан биридир. Осиё қитъасининг қоқ ўртасида, океан ва денгизлар қирғоқларидан минглаб километр узоқда жойлашган, асосий дарёларининг манбаи қўшни мамлакатлар ҳудудида шаклланадиган Ўзбекистонда ҳам оби-ҳаётнинг ҳар томчисидан унумли фойдаланишга катта эътибор берилмоқда.

Сўнгги йилларда Президентимиз раҳнамолигида юртимизда сув маданиятини юксалтириш, сув хўжалигида ислоҳотларни жадаллаштириш, соҳа моддий-техника базасини мустаҳкамлашга жиддий эътибор берилмоқда. Экинларни суғоришда илғор усуллар, жумладан, томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Томчилатиб суғориш усули ўзининг юқори самарадорлиги, яъни сув ресурслари чекланганлик шароитида кам сув сарфлаб барқарор юқори ҳосил олиш имконини бериши билан ажралиб туради.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев томонидан нефть ва газ соҳасини ҳар томонлама ислоҳ қилиш, тизимдаги ҳар бир корхона ва ташкилотларни ривожлатириш ҳамда имижни ошириш мақсадида берилган топшириқ ва кўрсатмалар асосида “Шўртан газ кимё мажмуаси” МЧЖ тасарруфидаги Томчилатиб суғориш хизмати томонидан ҳам бир қатор ишлар амалга оширилиб келинмоқда.

Хусусан, мажмуанинг томчилатиб суғориш хизмати томонидан 2020 йилда Қашқадарё вилоятининг Касби туманида 187 га ва Навоий вилоятининг Хатирчи туманида 800 га ер майдонида пудратчилар ҳамкорлигида пахта майдонларига томчилатиб суғориш тизими жорий этилди ва Хатирчи туманида “Триумф Горняк” МЧЖга қарашли 44 га боғ ва 24 га полиз экинларига томчилатиб суғориш тизимини ўрнатилишига амалий ва назарий ёрдам кўрсатилди.

Мазкур хизмат томонидан таклиф этилаётган томчилатиб суғориш технологиясига Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида фаолият олиб борувчи қишлоқ хўжалиги ходимлари катта қизиқиш билдиришиб, уларнинг ташаббуслари билан фермер ва пудратчи ташкилотлар ҳамкорлигида 140 га майдонида томчилатиб суғориш тизими жорий этилди.

Шунинг билан бирга, хизмат томонидан “Uzbekneftegaz GTL” заводида 30 га боғ учун томчилатиб суғориш тизими ўрнатилди ва ишга тушурилди.

Бундан ташқари, Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасидаги “Учқир” газни олтингугурт бирикмаларидан тозалаш қурилмасини ободонлаштириш борасида манзарали дарахтларга томчилатиб суғориш тизимини жорий қилинди.

Шунингдек, Томчилатиб суғориш хизмати томонидан 2021 йилда Ғузор туманида фаолият олиб бораётган қишлоқ хўжалиги ходимлари (фермер, кластер ва ҳ.к) билан ҳамкорликда уларнинг ташаббуслари билан 1000 га майдонга томчилатиб суғориш тизимини жорий этиш режалаштирилган ва бу борада ишлар бошлаб юборилди.

Ҳозирги кунда сув тежовчи технологияларга талаб ошаётганлиги сабабли мажмуанинг томчилатиб суғориш хизматига қишлоқ хўжалиги соҳасида кластер, фермер ва пудратчилар томонидан талаб ва таклифлар тушаётганлиги инобатга олиб, 2022 йилда 5000 га боғ, 5000 га пахта майдонларига сув тежовчи технологияларни жорий этиш режалаштирилмокда.

“Шўртан газ кимё мажмуаси” МЧЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|