“Ўзбекнефтгаз”: Шўртан газ кимё мажмуасида ёшларнинг навбатдаги форуми ўтказилди

Бош саҳифа Русский

“2021 йил – Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” муносабати билан “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан бошқарма ва корхоналарда меҳнат қилаётган ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг истеъдод ва салоҳиятларини рўёбга чиқариш учун қулай шароитлар яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Қашқадарёнинг Шаҳрисабз туманида жойлашган “Лочин” болалар дам олиш оромгоҳида “Келажак бизники” шиори остида бўлиб ўтган навбатдаги “Шўртан газ кимё мажмуасининг истиқболли ёшлари” форуми ҳам шулар жумласидандир.

Ҳозирги кунда Шўртан газ кимё мажмуасида меҳнат қилиб келаётган ишчи-ходимларнинг 21 фоизи, яъни 800 нафардан ортиғини ёшлар ташкил этади.

Ёшларнинг маънавий дунёсини бойитиш, уларда бирдамлик ва жамоадошлик руҳиятини шакллантириш мақсадида ташкил этилган навбатдаги форумда, корхонанинг ишлаб чиқариш жараёнларига таъсир этмаган ҳолда режа-график асосида мажмуанинг 150 нафари ёш ходимлари иштирок этишди.

Форумнинг тантанали очилиш маросимидан сўнг, барча жамоаларнинг тақдимот маросими бўлиб ўтди.

Қизиқарли беллашувларга бой бўлган мазкур форумда семинарлар, бадиий саҳна кўринишлари, спорт мусобақалари, зеҳн ва тафаккур билан бирга чаққонлик талаб этиладиган интеллектуал ўйинлар ташкил этилди.

Тақдимотларда мажмуа ёш мутахассислари томонидан электр-энергияни тежаш мақсадида “Ишчилар шаҳарчаси”даги ёритиш тизимларида қуёш батареялари ва панелларидан фойдаланиш, мажмуа ҳудудида мини электробуслар ҳаракатини йўлга қўйиш, “Яшил ҳудуд”ларни ташкил этиш ва турдош корхоналар ўртасида аутсорсингни амалга ошириш каби бир қатор таклиф ва мулоҳазалар билдириб ўтилди.

Тақдимотдан сўнг, форум иштирокчилари учун “Брейн ринг” интеллектуал шоусининг махсус сони бўлиб ўтди.

Ёшлар тадбирининг иккинчи куни ўзига хос флэшмоб тарзида эрталабки бадантарбия билан бошланди ва спортнинг футбол, волейбол, стол тенниси, шахмат-шашка, дартс каби турлари ҳамда қувноқ стартлар билан давом этди. Шунингдек, мутахассислар билан давра суҳбатлари, турли жамоалар ўртасида “Қувноқлар ва зукколар” кўрик-танлови бўлиб ўтди. Ушбу беллашувда муаммоларни ҳажвий жанр орқали саҳнада ажойиб ифодалаб берган “Energy” жамоаси ғолибликни қўлга киритди.

Кечқурун гулхан атрофида уюштирилгансамимий суҳбат раҳбарият ва ёшларни бир-бирларига янада яқинлаштирди. Форум учун тайёрланган мушаклар шоуси ҳамда жонли ижродаги куй-қўшиқлар ёшларда катта таассурот қолдирди.

Форумнинг сўнгги кунида ташкилотчилар ва иштирокчиларга сертификатлар топширилди.

“Шўртан газ кимё мажмуаси” МЧЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|