“Ўзбекнефтгаз”: Шўртан газ кимё мажмуасидаги ёшларни қўллаб-қувватлаш учун барча қулайликларга эга инновацион марказлар иш бошлади (Фото)

Бош саҳифа Русский

“2021 йил – Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” муносабати билан “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи асосида нефть ва газ соҳасида фаолият олиб бораётган ёшларни келажакда етук ва салоҳиятли кадрлар бўлиб етишишига кўмаклашилмоқда.

Хусусан, кадрлар захирасини шакллантириш тизимини такомиллаштириш ва янада ривожлантириш мақсадида, Шўртан газ кимё мажмуасининг марказий маъмурий биносида барча қулайликларга эга бўлган, замонавий “Ёшлар маркази”, “Тест маркази” ҳамда янги “Ўқув маркази” фаолияти йўлга қўйилди.

Бунда мажмуа ёшлари ва ишчи-ходимлари режа асосида чет тилларини ишдан ажралмаган ҳолда ўзлаштириши ва халқаро миқёсдаги “IELTS” ҳамда “TOEFL” сертификатларига эга бўлишлари, IT ва лойиҳалаш дастурларини ўрганиш билан бир қаторда, ўз билим ва кўникмаларини мунтазам равишда ошириб боришлари мумкин.

Шунингдек, замонавий "Тест маркази”да мажмуада олиб борилаётган кадрлар сиёсати доирасида инновацион усуллар ёрдамида мажмуанинг ички ва ташқи кадрлар захирасини шакллантириш, уларнинг билим ва салоҳиятини баҳолаш имконияти яратилди.

Эндиликда ушбу марказ орқали синовларнинг шаффофлигини таъминлаган ҳолда, қисқа вақт оралиғида кўп сонли ходимлар имтиҳон топшира олишлари мумкин бўлади.

Шунингдек, тест маркази туфайли мажмуага ишга қабул қилиш, бошқа ишга ўтиш, даража ошириш, захирага киритиш учун имтиҳон топшириш ишлари, тест синовларини тизимли амалга ошириш, барча соҳалар бўйича саволлар базасининг мавжудлиги ва ходимлар билимига қўйиладиган баҳоларнинг ҳаққонийлиги таъминланади.

Ташкил этилган янги ўқув ва тест марказлари асосида малакали кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил этиш, уларнинг касбий тайёргарлигини тубдан такомиллаштириш, янгича ҳамда мустақил фикрлайдиган, масъулиятли, ташаббускор ҳамда илғор бошқарув усулларини пухта ўзлаштирган кадрлар захирасини яратиш кўзда тутилган.

Шунингдек, замонавий таълим дастурлари ва шаклларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш, ўқув жараёнига илғор педагогика ва ахборот технологияларини ҳамда фан ва техниканинг энг янги ютуқларини қўллаган ҳолда, юқори малакали ва замонавий фикрловчи кадрларни халқаро таълим стандартларига мувофиқ тайёрлаш режалаштирилган.

Мажмуада ташкил этилган “Ёшлар маркази”да Ёшлар иттифоқининг бошланғич ташкилоти ҳамда унинг қошидаги клублар фаолият олиб боришади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати ва “Шўртан газ кимё мажмуси” МЧЖ Матбуот хизмати ҳамкорлигида тайёрланди

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|