“Ўзбекнефтгаз”: “Шўртан газ кимё мажмуасининг ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш” лойиҳаси амалга оширилмоқда (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида “Шўртан газ кимё мажмуасининг ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш” лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Лойиҳанинг тахминий қиймати 1,7 млрд долларга тенг бўлиб, лойиҳа доирасида “GTL” заводида ишлаб чиқариладиган 430 минг тонна нафтани қайта ишлаш натижасида, йилига, юқори ликвидли бўлган 280 минг тоннагача полиэтилен ва 100 минг тоннагача полипропилен ишлаб чиқариш кўзда тутилган.

Лойиҳани молиялаштириш мақсадида Россиянинг “Газпромбанк” АЖдан 300 млн доллар кредит жалб қилинди.

Бундан ташқари, лойиҳавий молиялаштириш тамойилига асосланган кредит маблағларини жалб қилиш мақсадида, Хитой давлат ривожланиш банки ва бошқа молиявий институтлар билан ишлар олиб борилмоқда.

Шу кунгача лойиҳа доирасида хорижий юқори малакага эга йирик компаниялар томонидан кенгайтирилган базавий лойиҳалаштириш (FEED) ва маркетинг тадқиқотлар ишлаб чиқилган.

Шунингдек, йирик ишлаб чиқариш лецинзиарлари билан тегишли шартномалар имзоланган.

Лойиҳани амалга ошириш учун Сингапурнинг “Интер Инжиниринг” компанияси билан батафсил лойиҳалаштириш, ускуналарни сотиб олиш ва қуриш учун шартнома имзоланди.

Бугунги кунга қадар ЕРС-пудратчи томонидан лойиҳага жами 375 нафар юқори малакали мутахассис жалб қилинган.

Лойиҳа доирасида батафсил лойиҳалаштириш ишлари 43 фоизга якунланиб, асосий ускуналарни етказиб берувчиларни олдиндан саралаш жараёни давом этмоқда.

Умумий 383 тадан 73 та асосий технологик ускунани ишлаб чиқаришга буюртма берилди.

Мазкур лойиҳани амалга ошириш натижасида Ўзбекистонда полиэтилен ҳамда полипропилен ишлаб чиқариш ҳажмлари кўпайтирилиб, юртимизда сифатли ва экспортбоб товарлар ишлаб чиқариш учун замин яратилади.

ФОТОЛАВҲА

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|