“Ўзбекнефтгаз”: “Шўртан” бош иншоотидаги Газни амин билан тозалаш қурулмаси модернизация қилинмоқда

Бош саҳифа Русский

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 28 декабридаги ПҚ–4937- сонли “Ўзбекистон республикасининг 2021–2023 йилларга мўлжалланган инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ, “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан “Шўртан бош иншоотларида газни амин билан тозалаш қурулмасини модернизация қилиш” инвестиция лойиҳаси амалга оширилмоқда. Лойиҳанинг умумий қиймати 10,1 млн АҚШ долларини ташкил этади.

Лойиҳа заводдаги регенерация газларини тозалаш ва табиий газни сифатини яхшилаш самарадорлигини ошириш мақсадида, йиллик қуввати 3,0 млрд куб метрни ташкил қилувчи мавжуд амин билан тозалаш қурилмасининг ускуналарини модернизация қилишга қаратилган.

Импорт ускуналарни келтириш учун Хитойнинг “EBARA Great Pumps Co., Ltd”, Англиянинг “Invеntог Sistems PS Ltd”, Чехиянинг “Global Industrial Solutions”, Россиянинг “ГМС Нефтемаш” каби чет эл компаниялари билан шартномалар тузилган бўлиб, ҳозирда ускуналар тайёрланмоқда.

Айни пайтда импорт шартномалар асосида 2 тўплам фильтр-чангушлагич ускунаси, 263 дона автоматлашган тизим бошқаруви мосламалари, 146 та назорат ўлчов ва автоматика қурилмалари, насос агрегатларининг бутловчи қисмлари олиб келинди.

Шунингдек, маҳаллий шартномалар доирасида абсорбер ускунаси, қўшма иссиқлик алмашинувчи ускуналари, нордон газ сепаратори, сувли совутиш ускунаси, десорбер ускунаси, буғлантириш ускуналари, ёнғинга қарши ускуналар ва бошқалар етказиб келтирилан.

Бундан ташқари, ҳозирда қувур маҳсулотлари, бошқарув клапанлари ҳамда десорбер ускунасида хизмат олиб бориш майдончасини етказиб келишга маҳаллий корхоналар билан шартнома расмийлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

“Муборакнефтгазмонтаж” МЧЖ томонидан қурилиш ишларининг 32,1 фоизи бажарилган. Қурилиш-монтаж ишларини жорий йилнинг декабрь ойида якунлаш режалаштирилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|