“Ўзбекнефтгаз”: Шўртан газ кимё мажмуасида ишчилар учун хавфсиз ва соғлом иш муҳити яратилмоқда (Фото)

Бош саҳифа Русский

Меҳнат муҳофазаси – ходимнинг меҳнат жараёнидаги хавфсизлиги, сиҳат-саломатлиги ва иш қобилиятининг сақланишига қаратилган тадбирлардир. Қонун ҳужжатларида меҳнат жараёнида қўлланиладиган ижтимоий-иқтисодий, ташкилий, техник, санитария-гигиена, даволаш-профилактика чора-тадбирлари белгилаб қўйилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириқлари билан барча объектларда соғлиқни сақлаш, саноат хавфсизлиги, меҳнат муҳофазаси ва экологик ҳолати ҳамда ишлаб чиқаришни техник тартибга солиш талаблари доимий равишда мониторинг қилиб борилиб, юзага келган камчиликлар ўз вақтида бартараф этилмоқда.

Хусусан, Шўртан газ кимё мажмуасида меҳнат муҳофазаси ва саноат хавфсизлиги интеграциялашган бошқарув тизими менежменти ҳолатини текшириш бўйича жами 107 маротаба текширувлар ўтказилди ва ўтказилган профилактик текширув назорат ишлари давомида аниқланган камчиликлар ўз вақтида бартараф этилишига эришилди.

Шунинг билан бирга, мажмуа ишчи-ходимларини меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича доимий равишда малакалари ошириб борилмоқда.

Жумладан, саноат хавфсизлиги бўйича “Контехназорат” ўқув марказида 11 нафар, меҳнатни муҳофаза қилиш соҳаси бўйича Республика аҳоли бандлиги ва меҳнатни муҳофаза қилиш илмий марказида 5 нафар, кўнгилли газдан қутқариш гуруҳи аъзоларини ўқитиш бўйича “Дорул касб-ҳунар” НТМда 419 нафар, ISO 45001:2018 соғлиқни сақлаш ва меҳнат хавфсизлигини таъминлаш халқаро стандарти бўйича 3 нафар ишчи-ходимнинг малакалари оширилди.

Бундан ташқари, ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда, мажмуада ташкил этилган мақсадли ўқитиш дастурига асосан, 4618 нафар ходимнинг малакаси оширилди.

Мажмуада амалга оширилаётган бу каби ишларнинг замирида ходимларнинг ишлаб чиқариш объектларида тўғри ва самарали, хавфсиз ва соғлом иш муҳитини яратган ҳолда фаолият олиб боришларига имкон яратибгина қолмай, вужудга келиши мумкин бўлган бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олишга ҳам эришилади.

Бундан ташқари, мажмуада ишчи-ходимларнинг соғлиғини сақлаш ва саломатлигини доимий назоратга олиш мақсадида, доимий равишда тиббий кўрикдан ўтказилиб борилмоқда.

Тиббий кўрикда аниқланган шошилинч равишда даволаниши зарур бўлган ишчи ходимлар тиббий назоратга олиниб, соғломлаштириш режасига киритилди.

Аниқланган шошилинч ва режали стационар даволанувчи ишчи-ходимлар вилоят ва республика клиник шифохоналарида қисман даволаниб чиқди. Республика ва вилоят миқёсидаги санаторияларда дам олиш ва соғликларини тиклаш учун юборилди.

Бундан ташқари, мажмуанинг барча цех ва тармоқларида санитария назорати йўлга қўйилган бўлиб, ишга кириш вақтида, йиллик режа асосида ишчи-ходимларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш кўникмалари ўқитиб борилмоқда.

Пандемия даврида коронавируснинг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, малакали тиббиёт ходимлари жалб қилинди. Ҳарорати баланд ишчилар карантинга олиниб, даволанишга юборилди ва замонавий тиббий лаборатория ёрдамида тест диагностикаси, дори-дармонлар захираси шакллантирилиб, Covid-19 инфекциясини эрта босқичда аниқлаш йўлга қўйилди.

Шунинг билан бирга, грипп касаллигининг олдини олиш мақсадида, мажмуа ишчи-ходимлари гриппга қарши вакцинация қилинди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати ва “Шўртан газ кимё мажмуаси” МЧЖ ҳамкорлигида тайёрланди.

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|