“Ўзбекнефтгаз”: Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида суюлтирилган газ ишлаб чиқариш инвестиция лойиҳаси амалга оширилмоқда (Фото)

Бош саҳифа Русский

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 9 январдаги ПҚ–4563-сонли “2020–2022 йилларда Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ, “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан “Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида мавжуд учта пропан-бутан аралашмасини олиш қурилмасини (УППБС-3/1, 2, 5) модернизация қилиш” бўйича қиймати 49,0 млн долларлик инвестиция лойиҳасини амалга оширилмоқда.

Лойиҳа мавжуд пропан-бутан аралашмасини олиш қурилмаларида йилига қўшимча 61,0 минг тоннагача пропан-бутан аралашмаси ишлаб чиқаришга ва бунинг асосида ички бозорда ушбу маҳсулотга ошиб бораётган талабни қондиришга қаратилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раисининг топшириқларига асосан ушбу лойиҳа доирасида Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли сиқув компрессор станциясидаги 3, 4, 6 ва 7-сонли газ ҳайдаш агрегатларида узлуксиз равишда иш ташкил қилиниб, модернизация қилинмоқда.

Бошқарув раиси ушбу инвестицион лойиҳанинг амалга ошириш жараёнларини мунатазам равишда жойига чиқиб ўрганмоқда ва муаммоли масалалар қисқа фурсатда ҳал этилмоқда.

Ушбу сиқув компрессор станциясининг асосий вазифаси бошқармадаги пропан-бутан аралашмасини ажратиб олиш қурилмалари 1, 2, 3, 4 ва 5-навбатларидан чиқаётган тоза газ босимини кўтариб, магистрал газ қувурларига узатишдан иборатдир.

Модернизация ишларини амалга ошириш доирасида 14,67 млн долларга тенг Украинанинг “Сумское НПО” заводида ишлаб чиқарилаётган сиқув компрессор станцияси ва унинг ички алмашинувчи қисмларини харид қилишга шартнома тузилган. Ҳозирда сиқув компрессори станциясининг 8 та алмашувчи ички қисмлари, турбоблок ва ёрдамчи қисмлари етиб келган.

Газ ҳайдаш агрегатларини модернизация қилиш орқали сиқув компрессор станциясидаги газ ҳайдаш агрегатларига кираётган табиий газ босимини бир меъёрда ушлаб туриш ва чиқиш босимини оширишга эришилади.

Газдан пропан-бутан аралашмаси ажратиб олиш қурилмаларида кириш босимини ошириш ҳисобидан суюлтирилган газ ишлаб чиқариш ҳажми ортиши натижасида суюлтирилган газ ишлаб чиқариш режа кўрсаткичларининг бажарилиши таъминланади.

Айни пайтда Бош пудратчи – “Муборакнефтгазмонтаж” МЧЖ ва Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси томонидан сиқув компрессор станциясининг 6- ва 7-сонли газ ҳайдаш агрегатларида қисқа фурсатда модернизация ишлари амалга оширилиб, ишга туширилди.

Таъмирлаш жараёнида компрессорнинг олди ва орқа қопқоқлари ечилиб, ички қисми тозаланиб, янги зарурий эҳтиёт қисмлар ўрнатилди ва компрессор қайтадан йиғилди. Шунингдек, таъмирлаш жараёнида бир қанча техник жиҳатдан мураккаб бўлган ҳисоблашлар ўтказилиб, созлаш ишлари олиб борилди.

Натижада, газ ҳайдаш агрегатларининг узлуксиз, бир меъёрда ишлаши таъминланди ҳамда компрессорнинг тоза газ ҳайдаш ҳажмининг ошишига эришилди.

Маълумот учун: Ушбу сиқув компрессор станциясида 9 дона газ ҳайдаш агрегатлари мавжуд бўлиб, йилига 16 млрд куб метр табиий газни ҳайдаб бериш қувватига эга.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|linkedin|YouTube|twitter|