“Ўзбекнефтгаз”: Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида технологик жараёнларни автоматлаштирилган тизим(АСОДУ)га ўтказиш ишлари якунланмоқда (Фото)

Бош саҳифа Русский

Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида технологик жараёнларнинг оператив-диспетчерлик бошқарувини автоматлаштирилган тизим (АСОДУ)га ўтказиш ишлари якуний босқичга етиб келди.

Технологик жараёнлар оператив-диспетчерлик бошқарувининг автоматлаштирилган тизими (АСОДУ) дастурий платформа орқали маълумотларнинг турли хил интеграциялашувини ўз ичига олиб, нефть ва газ қазиб олиш, қайта ишлаш ва хизмат кўрсатиш жараёнларида шаффофликни таъминлайди.

Мазкур тизим орқали нефть ва газни қайта ишлаш ва таҳлил қилишнинг замонавий усулларидан фойдаланган ҳолда жараёнларни сифат жиҳатидан янги даражага кўтариш кўзда тутилган. Бу эса саноатнинг техник-иқтисодий кўрсаткичларини оширишни таъминлайди ва уни янада ривожлантиришга хизмат қилади.

Ҳозирда бошқарма тасарруфидаги барча ишлаб чиқариш цех ва қурилмаларнинг параметрлари автоматлаштирилган тизимлар орқали марказий диспетчерлик хизматига уланган ҳолда тўғридан-тўғри кузатилмоқда.

Технологик жараёнларнинг барча параметрлари – сарф, сатҳ, босим, ҳарорат ва бошқалар ягона анамацион кўринишда мнемосхемаларга йиғилиб, бир вақтнинг ўзида айни пайтда ва аввал содир бўлган жараёнларни кузатиш имконияти яратилди.

Бошқармага қарашли Бош иншоот ҳудудидаги ПБАО цехининг 1-, 2-, 3-, 4-, 5-навбатлари, Газ ҳайдаш цехи, Газни олтингугуртдан тозалаш цехи, Газдан олтингугурт ажратиб олиш цехи, УГКТ ва Қ цехи ва конденсатни барқарорлаштириш цехининг барча технологик параметрлари Ишлаб чиқариш диспетчерлик хизматига ўрнатилган мониторга чиқарилди.

Нефть маҳсулотларини қуйиб жўнатиш цехининг барча технологик параметрлари Ишлаб чиқариш диспетчерлик хизматига ўрнатилган мониторга уланди.

Суюлтирилган газни қуйиш цехи ҳамда суюқлик сарфи бўйича ўрнатилган ўлчов воситалари техник параметрлари монитор орқали кузатиб борилмоқда.

Технологик жараёнларни автоматик бошқариш тизимини тадбиқ қилиш бўйича монтаж ва дастурий таъминот ишлари “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва пудратчи ташкилотлар мутахассислари билан ҳамкорликда амалга оширилди.

Шунингдек, бошқарманинг “Бетман” сиқув компрессор станциясидаги цехларнинг барча технологик параметрларини Ишлаб чиқариш диспетчерлик хизматига чиқариш учун оптик шиша толали кабелларни ётқизиш ишлари якунланди. Сервер шкафлари йиғилди. Ҳозирги вақтда қурилмаларнинг барча технологик параметрларини Ишлаб чиқариш диспетчерлик хизматига ўрнатилган мониторга чиқариш учун дастурлаш ишлари олиб борилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|