“Ўзбекнефтгаз”: Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида узунлиги 7,6 километр бўлган табиий газ қувури монтаж қилиниб, ишга туширилди (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси республикамиздаги йирик табиий газ ва конденсат қазиб чиқарувчи объект ҳисобланади.

Айни пайтда бошқармада кунлик табиий газ қазиб чиқариш ҳажмини кўпайтириш мақсадида, бир қатор ишлар жадал суръатларда амалга оширилмоқда.

Бошқармадаги “Шўртан”, “Тандирча”, “Тарнасой”, “Ёрмоқ” ва “Бўзахўр” конларидаги қудуқлардан қазиб олинган хомашёга дастлабки ишлов бериш учун Газни дастлабки тайёрлаш қурилмасининг 1-навбатига узатилади.

Ушбу қурилмада сув, конденсат ва механик аралашмалардан ажратилган табиий газ диаметри Ø-426/720 мм бўлган қувурлар орқали “Шўртан” Сиқув компрессор станциясининг 2-навбатига юборилади.

Бошқармада амалга оширилган мазкур табиий газ қувурини кенгайтириш лойиҳаси орқали қувурдаги сиқилишлар, гидравлик қаршиликни йўқотиш, босимлар фарқининг камайиши ҳисобига кунлик табиий газ қазиб чиқаришни кўпайтириш мақсад қилиб қўйилган эди.

Лойиҳа доирасида Газни дастлабки тайёрлаш қурилмасининг 1-навбатидан “Шўртан” Сиқув компрессор станциясининг 2-навбатигача узунлиги 7,6 километр, диаметри Ø-1020 х 12 мм бўлган табиий газ қувури монтаж қилиниб, ишга туширилди.

Бунинг натижасида табиий газ қувурларида гидравлик қаршилик ва босимлар фарқи камайиши ҳисобига кунлик табиий газ қазиб чиқариш ҳажми ошишига эришилди.

Лойиҳани амалга оширишдаги қурилиш-монтаж ишлари “Муборакнефтгазмонтаж” АЖ томонидан амалга оширилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|