“Ўзбекнефтгаз”: Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасидаги регенерация газини қайта ишлашга мўлжалланган қурилма таъмирланди (Фото)

Бош саҳифа Русский

Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Регенерация газини цеолит ёрдамида қуритиш” қурилмасида тўла таъмирлаш ишлари якунига етказилди.

Бошқармадаги ушбу қурилма 2015 йилда ишга туширилган бўлиб, регенерация газларини олтингугурт ва карбонат ангидриддан тозалаш қурилмалари (АСО-1, 2)дан чиқаётган регенерация газини NаА турдаги адсорбенти ёрдамида намликдан тозалаш вазифасини бажаради. У йилига 2,2 млрд куб метр регенерация газини қайта ишлашга мўлжалланган.

Таъмирдан сўнг қурилма қиш мавсумида барқарор ва ишончли ишлашига эришилди.

Қурилманинг цеолити “Стерлитамакский завод катализаторов” компанияси (Россия)дан келтирилган 96 тонна NаА турдагисига алмаштирилди. Келгусида “Ўзтрансгаз” АЖ магистраль газ қувурларига узатилаётган газнинг сифатини ОʻzDSt-948:2016 стандарти талаблари даражасига кўтариш чоралари кўрилмоқда.

“Регенерация газини цеолит ёрдамида қуритиш” қурилмаси таъмирлашга тўхтатилган даврда Бош иншоот қурилмаларининг иш режимлари оптималлаштирилди. Натижада, тозаланган газни “Ўзтрансгаз” АЖга узатилаётган умумий газ ҳажми кунлик 4,5 млн куб метрга қисқартирилишининг олди олинди.

Маълумот учун: Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси Қашқадарё вилояти, Ғузор тумани ҳудудида жойлашган бўлиб, 1980 йилда ишга туширилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|