“Ўзбекнефтгаз”: Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида суюлтирилган газ ишлаб чиқариш ҳажми оширилмоқда (Фото)

Бош саҳифа Русский

Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида суюлтирилган газ ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш мақсадида мавжуд Пропан-бутан аралашмаси олиш қурилмаларининг 1-, 2- ва 5-навбатларида модернизация қилинмоқда.

Модернизация ишлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 9 январдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2020–2022 йилларда Инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 4563-сонли Қарори ижроси доирасида амалга оширилади.

Қурилмалардаги технологик жараёнларни мониторинг қилиш мақсадида, “O‘ZLITINEFTGAZ” AЖнинг мутахассислари жалб этилди. Ҳозирги вақтда “O‘ZLITINEFTGAZ” AЖ ва “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг Углеводородлар қазиб чиқариш департаменти мутахассислари билан ҳамкорликда Пропан-бутан аралашмаси олиш қурилмаларининг 1–5- навбатларида лойиҳа кўрсаткичларини таъминлаш мақсадида мониторинг ишлари олиб борилмоқда.

Технологик жараёнларда ўтказилган ўрганишлар натижаларига асосан, “O‘ZLITINEFTGAZ” AЖ мутахассислари томонидан таклифлар ишлаб чиқилиши режалаштирилган. Ишлаб чиқилган тавсияларни иш жараёнида қўллаш натижасида Пропан-бутан аралашмасини олиш қурилмаларида кунлик суюлтирилган газ ишлаб чиқариш ҳажмларини ошириш режалаштирилган.

Маълумот учун: Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси Пропан-бутан аралашмасини олиш қурилмаси 1–5- навбатлари 1997–2012 йилларда ишга туширилган. Улар 15 млрд куб метр табиий газни қайта ишлаб, 257 минг тонна суюлтирилган газ ишлаб чиқаришга мўлжалланган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|