“Ўзбекнефтгаз”: Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида янги инвестицион лойиҳанинг очилиш маросими бўлиб ўтди (Фото+видео)

Бош саҳифа Русский

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 26 январдаги ПҚ–2745-сонли “2017 йилда Республикада нефть, нефть маҳсулотлари, табиий газ ва суюлтирилган газ ишлаб чиқариш ҳамда истеъмол қилиш тўғрисида” ва 2020 йил 9 январдаги ПҚ–4563-сонли “2020–2022 йилларда Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан “Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида мавжуд учта пропан-бутан аралашмасини олиш қурилмасини (УППБС-3/1,2,5) модернизация қилиш” инвестиция лойиҳасини амалга ошириш вазифаси белгиланган эди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан “Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида мавжуд учта пропан-бутан аралашмасини олиш қурилмасини (УППБС-3/1,2,5) модернизация қилиш” инвестиция лойиҳаси бўйича қурилиш-монтаж ишлари якунланиб, ишга туширилди.

Лойиҳа қиймати 49,0 млн доллар ҳисобланиб, ушбу лойиҳани ўз вақтида амалга ошириш мақсадида барча кучлар сафарбар қилинди ва ҳатто карантин пайтида ҳам қурилиш ишлари тўхтатилмади.

Лойиҳа мавжуд пропан-бутан аралашмасини олиш қурилмаларида йилига қўшимча 61,0 минг тоннагача пропан-бутан аралашмаси ишлаб чиқаришга ва бунинг асосида ички бозорда ушбу маҳсулотга ошиб бораётган талабни қондиришга қаратилган.

Модернизация ишларида заводни импорт ускуналар билан таъминлаш мақсадида Украинанинг “Сумское НПО”, Россиянинг “КМПО”, “НИПИ НГ ПЕТОН”, “Электростандарт-прибор”, Швейцариянинг “Endress+Hauser” ва бошқа чет эл заводларидан қиймати 19,7 млн долларлик сиқув компрессори ва унинг ички алмашинувчи қисмлари, бошқарув клапанлари (ЗРА), ўлчов ва автоматика мосламалари (КИПиА), пўлат қувурлар, НК-16 СТ туридаги газ турбина двигатели, колонналар ички алоқа қисмлари каби ускуналар ва материал-техник ресурслар харид қилинди.

Ушбу лойиҳа доирасида Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасидаги газ ҳайдаш агрегатларининг ва сиқув компрессори станциясига Украинанинг “Сумское НПО” заводида ишлаб чиқарилган 8 дона СПЧ ички қисмларини янги ва замонавийларига алмаштириш ишлари олиб борилди. 2 дона С-1Н ва С-2Н сепараторларини монтажи ҳамда К-1 деэтанизатор колоннасига Россиянинг “НИПИ НГ ПЕТОН” компаниясининг ички қисмларини тўлиқ ўрнатиш ишлари олиб борилди. Товар парки майдонида 7 та 200 куб метр сиғим унинг хизмат кўрсатиш майдончаси монтаж қилинди. Лаборатория ускуналарининг монтаж ишлари амалга оширилди ва “Фортек” ХК томонидан Шўртан НГҚЧ бошқармаси ходимларига амалий-ўқув ишлари олиб борилди.

Қурилиш ишлари Бош пудратчи – “Муборакнефтгазмонтаж” МЧЖ томонидан бажарилди.

Бугун, 29 октябрь куни Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида мазкур йирик инвестицион лойиҳанинг ишга туширилиши муносабати билан тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев, Энергетика вазирининг ўринбосари Беҳзод Норматов, “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев сўзга чиқиб, йиғилганларни табриклади ва ушбу йирик инвестицион лойиҳа нафақат Қашқадарё вилояти балки мамлакатимиз иқтисодиётини суюлтирилган газ билан таъминлашини алоҳида таъкидлади.

Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси 1980 йил 29 октябрь куни ташкил этилган. Бугун бошқарманинг ташкил этилганига ҳам 40 йил тўлди. Ушбу сана муносабати билан бошқармада янги музей очилди. Музейда бошқарма фаолиятига доир маълумотлар, қилинган ишлар, эришган ютуқлар ҳақида маълумотлар жамланган.

Шунингдек, бошқармада янги дестпетчерлик хизмати ҳам ишга туширилди, тизим тўлиқ автоматлаштирилди.

ФОТОЛАВҲА

ВИДЕОРОЛИК

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|