“Ўзбекнефтгаз”: “Сибур Холдинг” ҳамкорлигида газ-кимё лойиҳаларини амалга оширишнинг истиқболлари муҳокама қилинди

Бош саҳифа Русский

“ИННОПРОМ”: “Ўзбекистонда катта саноат ҳафталиги” халқаро саноат кўргазмаси доирасида Сибур раҳбарияти ҳамда “Ўзбекнефтгаз” АЖ вакиллари ўртасида музокаралар ўтказилди.

Учрашув доирасида ўзаро ҳамкорлик имкониятлари ва биргаликда амалга оширилиши кутилаётган Шўртан газ кимё мажмуасининг қувватларини кенгайтириш ва моддий-техник таъминоти технологияси асосида газ-кимё мажмуасини қуриш лойиҳаларининг ҳозирги кундаги ҳолати ҳамда бажарилиши лозим бўладиган ишлар муҳокама қилинди.

Мунозаралар мобайнида томонлар, лойиҳаларнинг техник-иқтисодий ва молиявий кўрсаткичларига ижобий таъсир этувчи чораларни қўллаш имкониятларини ўрганиб чиқишди.

Шўртан газ кимё мажмуаси қувватларини кенгайтириш лойиҳаси бўйича қайта ишланадиган маҳаллий хомашё ва олинадиган маҳсулотларнинг ҳажмлари, бозорда реализация қилиш ва бошқа жиҳатлари бўйича кенг қамровли фикр алмашинилди. “Сибур Холдинг” компанияси ўзининг тажрибасидан келиб чиққан ҳолда лойиҳани иқтисодий жиҳатдан жозибадорлигини ва самарадорлигини ошириш бўйича ўз таклифларини берди.

Моддий-техник таъминоти лойиҳасининг муҳокамасига кўра, “Сибур Холдинг” ва “Ўзбекнефтгаз” АЖ биргаликда маҳаллий бозорда ва қўшни давлатларда талабгор бўлган газ-кимё маҳсулотлари ҳамда хомашёлари таҳлилини олиб бориш ва лойиҳанинг умумий техник томонларини ўрганиб чиқишга келишиб олинди.

Олиб борилган музокаралар якунида томонлар керакли бўлган маълумотларни ўрганиб чиқишга ва тегишли хулосаларни тақдим этиш бўйича йўл хариталарни белгилаб олишди.

Маълумот учун: “Сибур Холдинг” – Россиядаги энг йирик интеграциялашган нефть ва газ-кимё компанияси ҳисобланиб, жаҳон нефть-кимё саноатида энг жадал ривожланаётган компанияларидан бири саналади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|