“Ўзбекнефтгаз”: Меҳриддин Абдуллаев тажриба алмашиш мақсадида, Россиянинг “СИБУР холдинг” компаниясида бўлди (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев ҳамда Жамият мутахассислари Россиянинг бир қатор нефть ва газ соҳасидаги корхоналари фаолияти билан яқиндан танишиш мақсадида, амалий ташриф билан Москвада бўлишди.

Ташриф доирасида 2019 йилда “СИБУР холдинг” томонидан ташкил этилган “ПолиЛаб” полимер маҳсулотларини ишлаб чиқиш ва синовдан ўтказиш илмий-тадқиқот маркази фаолияти ўрганилди.

Марказнинг асосий вазифаси – бозорда мавжуд маҳсулотларни ишлаб чиқаришда полимерлардан самарали фойдаланиш имкониятини кенгайтириш, тиббиёт, енгил саноат, автомобилсозлик ва қурилишда технологик ривожланиш учун зарур бўлган янги маҳсулот ечимларини яратиш ҳамда иккиламчи материалларни қўллаш соҳаларини ривожлантиришдан иборатдир.

Марказ якуний маҳсулот сифатига таъсир этувчи полимер материалнинг хусусиятлари ўрганиладиган, уларни янада такомиллаштириш ва ишлаб чиқариш жараёнлари самарадорлигини ошириш учун синов майдончасидир.

“ПолиЛаб”, шунингдек, компаниянинг саноат шериклари билан қўшма маҳсулотлар ишлаб чиқариладиган нефть-кимё саноати учун ваколатли марказдир.

Бу ерда техник курслар ва семинарлар ташкил этилиб, уларда – муҳандислик кадрларни тайёрлаш, билим ва тажриба алмашиш бўйича бошқа тадбирлар амалга оширилмоқда.

Бошқарув раиси “СИБУР холдинг” АЖ тажрибасини “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва унинг тизимидаги завод ҳамда Бошқармаларда қўллаш имкониятини ўрганди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|