“Ўзбекнефтгаз”: Сиқув компрессор станциясидаги техник носозлик маҳаллий мутахассислар томонидан бартараф этилди (Фото)

“Ўзбекнефтгаз” АЖнинг “Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш” бошқармасига қарашли “Bateman” сиқув компрессор станциясида қайта тиклаш-таъмирлаш ишлари бажарилди.

Шу вақтга қадар, бундай мураккаб таъмрлаш ишлари хорижлик мутахассилар билан ҳамкорликда, уларнинг ёрдамида амалга оширилиб келинган.

“Bateman” сиқув компрессор станциясида қайта тиклаш-таъмирлаш ишлари бу сафар “Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш” бошқармасининг ишчилари томонидан амалга оширилди.

“Bateman” сиқув компрессор станциясидаги 3-сонли газ ҳайдаш агрегати компрессорида нуқсон юзага келганлиги сабабли авария ҳолатида ишдан тўхтаб қолган эди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ ва “Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш” бошқармаси ишчи ходимлари меҳнати билан белгиланган вазифа ўз муддатида амалга оширилди.

Натижада 3-сонли газ ҳайдаш агрегати ишчи ҳолатга келтирилиб, узлуксиз табиий газ қазиб олиш ҳажмининг қисқаришини олдини олишга эришилди.

Маълумот учун: “Bateman” сиқув компрессор станцияси Қашқадарё вилояти Ғузор тумани ҳудудида жойлашган бўлиб, 4 дона газ ҳайдаш агрегатлари мавжуд ва лойиҳа буйича йилига 13 млрд. м³ табиий газни ҳайдаб бериш қувватига эга. Ушбу станцияда Америка Қўшма Штатларининг “Dresser Rand” ва “General Electric” компанияларида ишлаб чиқарилган газ ҳайдаш агрегатлари ўрнатилган ва ишга туширилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|linkedin|