“Ўзбекнефтгаз”: Қашқадарёдаги сиқув компрессор станцияларида юзага келган авариявий ҳолат навбатма-навбат бартараф этилмоқда

Бош саҳифа Русский

2021 йил 4 январь куни соат 07:00да “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Зеварда”, “Жанубий Кемачи”, “Жанубий Ўртабулоқ”, “Денгизкўл”, “Сомонтепа” сиқув компрессор станцияларидаги 12 та газ ҳайдаш агрегатлари авариявий ҳолатда тўхтади.

Бунинг натижасида “Ўзтрансгаз” АЖга қарашли магистраль газ қувурларига етказиб берилаётган табиий газ сарфи камайди.

Газ ҳайдаш агрегатларидаги авариявий ҳолатга нефть ва газ қазиб чиқариш конларини электр энергия билан таъминлаб турган “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖга тегишли бўлган “Нефтчи 110/35/6 кВ” подстанциясида юзага келган носозлик сабаб бўлган.

Бугун соат 12:45да “Нефтчи 110/35/6 кВ” подстанциясида юзага келган носозлик бартараф этилди.

“Зеварда”, “Жанубий Кемачи”, “Жанубий Ўртабулоқ”, “Денгизкўл”, “Сомонтепа” сиқув компрессор станцияларидаги газ ҳайдаш агрегатлари навбатма-навбат қайта ишга туширилмоқда.

Ўз навбатида, “Ўзтрансгаз” АЖга қарашли магистраль газ қувурларига етказиб берилаётган табиий газ сарфи қайта тиклана бошланди.

Ҳозирда “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг малакали мутахассислари ҳамкорликда юзага келган ҳолатни тезкорлик билан бартараф этиш бўйича ишларни амалга оширишмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|