“Ўзбекнефтгаз”: Сиқув компрессор станцияларидаги газгенераторларни инспекциядан ўтказиш ва таъмирлаш учун хорижий мутахассислар жалб этилди (Фото)

Бош саҳифа Русский

Шўртан ва Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаларидаги Сиқув компрессор станцияларининг газ ҳайдаш агрегатларида Америка Қўшма Штататларининг “General Electric” компаниясида ишлаб чиқарилган “LM-2500” русумли газгенераторларидан фойдаланиб келинмоқда. Ишлаб чиқарувчининг йўриқномасига асосан, ушбу газгенераторларда ҳар 50 000 соатда капитал таъмирлаш ишлари амалга оширилади.

Айни вақтда “Ўзбекнефтгаз” АЖ Сиқув компрессор станцияларидаги
бир нечта “LM-2500” русумли газгенераторлар ўз иш ресурсларини ўтаб бўлган. Ушбу газгенераторларни капитал таъмирлаш мақсадида “General Electric”(АҚШ) компаниясининг расмий ишончномасига эга бўлган Германия давлатининг “MTU Maintenance Berlin Brandenburg” GmbH” ва “Siemens Energy” компаниялари мутахассислари билан онлайн видео алоқа ёрдамида музокаралар ўтказилди.

Натижада, газгенераторларнинг ҳозирги техник ҳолатини баҳолаш мақсадида малакали мутахассислар жалб қилишга эришилди. “MTU Maintenance Berlin Brandenburg” GmbH” ва “Siemens Energy” компанияларининг Нидерландия ва Норвегия давлатларидан келган малакали вакиллари билан биргаликда газгенераторларнинг техник ҳолати инспекциядан ўтказилди.

Энди уларнинг хулосалари асосида генераторларда капитал таъмирлаш ишлари амалга оширилади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|