“Ўзбекнефтгаз”: Сиқув компрессор станциясидаги агрегатнинг двигатели қисқа муддатда таъмирланиб, ишга туширилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан нефть ва газ қазиб чиқарувчи бошқармаларнинг ишлаб чиқариш қувватини тиклаш мақсадида, ускуналарнинг сифатли ва ўз вақтида капитал таъмирланишини йўлга қўйиш борасида қатор чора-тадбирлар белгилаб олинган.

Хусусан, Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасининг Сиқув компрессор станцяси 4-сонли газ ҳайдаш агрегатидаги “АИ–336-2-8” русумли газ турбинали двигатели носозлик сабабли ишдан тўхтади. Двигатель текширилиб кўрилганда, ҳаво билан совутиш корпусида пайдо бўлган ёриқдан ҳаво сизиб чиқаётганлиги аниқланди. Ҳозирда Углеводородларни қазиб чиқариш департаменти ва бошқарманинг малакали мутахассислари билан биргаликда демонтаж қилинган двигатель ўрнига захирада турган двигателни сиқув компрессор станцияси 4-сонли газ ҳайдаш агрегатига ўрнатилди ва ишга қушиб юборилди.

Таъмирталаб “АИ–336-2-8” русумли газ турбинали двигатель Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Зеварда” сиқув компрессор станциясининг таъмирлаш цехига олиб борилди. Цеҳда бошқармага тегишли захирада турган “АИ–336-2-8” русумли двигательдан керакли эҳтиёт қисмлар ечиб олиниб, хорижлик мутахассисларни жалб қилмаган ҳолда таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

Таъмирлаш жараёнида 2 та носоз газ турбинали двигатель тўлиқ деталь ва қисмларга ажратилиб, керакли соз деталь ва қисмлардан битта “АИ–336-2-8” русумли газ турбинали двигатель жамланди. Таъмирлаш ишлари якунлангандан кейин “Кўкдумалоқ” мажмуасидаги 3-сонли навбатдаги йиғув пункитидаги Сиқув компрессор станциясининг 200-сонли газ ҳайдаш агрегатига ўрнатилиб, ишга қўшиб юборилди.

Натижада бошқарманинг газ қазиб чиқариш миқдори кўпайишига ҳамда монтаж ва центировка ишларига хорижлик мутахассисларни жалб қилмасдан амалга оширилиши сабаб ортиқча харажатларни тежашга эришилди.

“Кўкдумалоқ” мажмуасидаги 3-сонли навбатдаги йиғув пунктидаги сиқув компрессор станциясининг асосий вазифаси, қудуқлардан келаётган паст босимли газларни, шу мажмуани ўзида 1-, 2-, 3- сонли навбатдаги сиқув компрессор станцияларга етказиб беришдан иборат. У Сиқув компрессор станциясидаги газ ҳайдаш агрегатларига кираётган табиий газ босимини бир меъёрдан ушлаб туриш орқали бошқарманинг пропан ишлаб чиқиш бўйича режасини ўз вақтида бажарилишини таъминлайди.

Сиқув компрессор станциясининг асосий вазифаси эса Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси Пропан-бутан аралашмасини ажратиб олиш қурилмалари 1-, 2-, 3-, 4-, 5-сонли навбатларидан чиқаётган тоза газ босимини кўтариб, магистрал газ қувурларга узатишдан иборатдир.

Таъмирлаш ишлари натижасида газ ҳайдаш агрегатларни узлуксиз, бир меъёрда ишлаши таъминланишига ҳамда табиий газ қазиб олиш ҳажмининг қисқаришининг олдини олишга эришилди. Шунингдек, юқорида кўрсатилган ишларни бажариш ва газ ҳайдаш агрегати фавқулодда аварияли ҳолатда тўхтаб қолган вақтда газ қисқаришини олдини олиш мақсадида қисқа муддатда ишга қўшиб юбориш учун захира агрегати билан таъминланади.

Маълумот учун:

1. Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли Сиқув компрессор станцияси Қашқадарё вилояти Ғузор тумани ҳудудида жойлашган бўлиб, 9 та газ ҳайдаш агрегати мавжуд, йилига 16 млрд куб метр табиий газни ҳайдаб бериш қувватига эга. Станцияга 2008 йилда Украина давлатининг “Мотор Сич” ва “Сумское НПО” компанияларида ишлаб чиқарилган газ ҳайдаш агрегатлари ўрнатилган ва ишга туширилган.

2. “Кўкдумалоқ” 3-сонли навбатдаги йиғув пункити сиқув компрессор станцияси Қашқадарё вилояти Миришикор тумани ҳудудида жойлашган бўлиб, 2 та газ ҳайдаш агрегати мавжуд, йилига 875 млн куб метр табиий газни ҳайдаб бериш қувватига эга. Станцияга 2008 йилда Украина давлатининг “Мотор Сич ” ва “Сумское НПО” компанияларида ишлаб чиқарилган газ ҳайдаш агрегатлари ўрнатилган ва ишга туширилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|