“Ўзбекнефтгаз”: Сиқув компрессор станциясининг Газ ҳайдаш агрегатида таъмирлаш ишлари ўтказилди (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаларнинг ишлаб чиқариш қувватини тиклаш ҳамда табиий газни қайта ишлаш заводлардаги қурилмаларда амалга ошириладиган режали таъмирлаш ишларини сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш борасида бир қатор чора-тадбирлар белгилаб олинган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли
Сиқув компрессор станциясининг Газ ҳайдаш агрегатида ўтказилган регламент ва таъмирлаш ишлари ҳам муваффақиятли якунланди.

Ушбу сиқув компрессор станциясининг асосий вазифаси Шўртан нефть газ қазиб чиқариш бошқармаси Пропан-бутан аралашмасини ажратиб олиш қурилмалари 1-, 2-, 3-, 4-, 5-навбатларидан чиқаётган тозаланган газ босимини кўтариб, магистрал газ қувурларга узатишдан иборат.

Шунингдек бу сиқув компрессор станциясидаги газ ҳайдаш агрегатларига кираётган табиий газ босимини бир меъёрдан ушлаб туриш орқали бошқарманинг пропан ишлаб чиқиш бўйича режасини ўз вақтида бажарилишини таъминлайди. Сиқув компрессор станциясидаги газ ҳайдаш агрегатларининг биттасини тўхтаб қолиши кунлик 2 миллион куб метрга яқин табиий газ қазиб олиш ҳажмининг қисқаришига олиб келади.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки Сиқув компрессор станциясидан битта газ ҳайдаш агрегатининг тўхтаб қолиши кунига 2,750 миллион куб метрга яқин тоза газ, 25 тонна газ қазиб олиш ҳажмининг қисқаришини ҳисобга олиб, 7-сонли газ ҳайдаш агрегатида регламент ва таъмирлаш ишлари тезкор равишда ўтказилиб, ишга қўшиб юборилди.

Сиқув компрессор станцияси газ ҳайдаш агрегатида ўрнатилган “АИ–336-2-8” русумли газтурбинали двигатель ва “201ГЦ2-253/30-43” русумли компрессорда регламент ва таъмирлаш ишлари станция муҳандислари томонидан амалга оширилди.

Регламент ва таъмирлаш ишларини ўтказиш жараёнида газ турбинали двигателнинг ички қисми махсус ювиш восита ёрдамида юмшатилган сув билан ювилди. Двигателни ҳаво, ёқилғи ва мой фильтрлари тўлиқ алмаштирилди. Двигател ва компрессорнинг барча асосий ва ёрдамчи ускуналари тўлиқ текширилди. Шунингдек таъмирлаш жараёнида бир қанча техник жиҳатдан мураккаб бўлган ҳисоблашлар ўтказилиб, созлаш ишлари олиб борилди.

Натижада газ ҳайдаш агрегатларини узлуксиз, бир меъёрда ишлаши таъминланишига ҳамда компрессорнинг тоза газ ҳайдаш хажмиининг ошишига эришилди.

Маълумот учун: Сиқув компрессор станцияси Қашқадарё вилояти Ғузор тумани ҳудудида жойлашган бўлиб, 9 та газ ҳайдаш агрегати мавжуд. Йилига 16 млрд куб метр табиий газни ҳайдаб бериш қувватига эга. Станция 2008 йилда Украина давлатининг “Мотор Сич” АЖ ва “Сумское НПО” АЖ ларида ишлаб чиқарилган газ ҳайдаш агрегатлари ўрнатилган ва ишга туширилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|