“Ўзбекнефтгаз”: Акциядорлар тўланган дивидендлари тўғрисида СМС орқали билиш имконига эга бўлдилар

Бош саҳифа Русский

Шиддат билан ривожланаётган бугунги замонда ҳар бир компаниянинг ривожланиши ва унинг рақобатбардошлигини таъминлаш замонавий ахборот-коммуникация ва рақамли технологияларни қанчалик жорий этилгани билан боғлиқ.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигида жамият фаолиятидаги шаффофликни таъминлаш, акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларни ортиқча оворагарчиликдан халос этиш мақсадида қатор тадбирлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Ўзбекистонда илк бор “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан акциядорларга тўланган дивиденд (қайси давр учун ва миқдори) тўғрисидаги маълумотлар уларнинг телефон рақамларига “SMS-хабарнома” кўринишида ва электрон почта манзилига юбориш йўлга қўйилди.

Ушбу тизимни яратишдан мақсад Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 октябрдаги “Рақамли Ўзбекистон–2030” стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–6079-сонли Фармонининг ижросини таъминлашдан иборат.

Эндиликда ушбу автоматлаштирилган ахборот тизими (дастурий таъминот) орқали акциядорларга дивиденд тўлови амалга оширилганлиги кенг кўламда хабардор қилиб борилади.

Барча акциядорлардан ўзларига тегишли дивидендларни ўз вақтида олишлари учун ўз банк реквизитларини, электрон почта манзилини, мобиль телефон рақамларини тақдим этишини сўраймиз.

Маълумот учун: “Ўзбекнефтгаз” АЖ акциядорлар билан ишлаш бўлими.

Манзил: 100125, Тошкент шаҳри, Дўрмон йўли 2-берк кўча, 143-уй.

Телефон: (0-371) 231-13-96.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|