“Ўзбекнефтгаз”: Давлат солиқ қўмитаси билан ҳамкорликда семинар ўтказилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ ҳамда Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро Давлат солиқ инспекцияси ходимлари ҳамкорлигида тизимдаги бошқарма ва корхона ходимлари иштирокида видеоконференция орқали семинар ташкил этилди.

Унда мутахассислар томонидан иштирокчиларга 2020 йил 1 январдан кучга кирган янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси билан амалиётга жорий этилган янгиликлар бўйича батафсил маълумотлар берилди.

Семинарда асосий эътибор ҳамкор ташкилотлар билан муносабатларда эҳтиёткорлик чораларига алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги таъкидланди. Хусусан, солиқ тўловчилар ўз контрагентларини танлаш чоғида уларнинг солиқ органларида ҳисобга қўйилганлик ҳолатини, ишбилармонлик обрўсини, ишлаб чиқариш базаси ва ходимларининг мавжудлигини, молиявий ҳолати ва битим бўйича мажбуриятларини бажариш қобилиятини текширишнинг усуллари бўйича тавсиялар берилди.

Иштирокчилар солиқ қонунчилигига оид ўзгартиришлар бўйича ўзларини қизиқтирган масалалар юзасидан тўлиқ маълумот олиш имконига эга бўлишди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|