“Ўзбекнефтгаз”: Қашқадарёдаги “Сомонтепа” конида янги бурғиланган қудуқдан газ оқими олинди (Видео)

Бош саҳифа Русский

Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Сомонтепа” газ конденсат конидаги 129-сонли қудуқда бурғилаш ишлари тугатилиб, қудуққа 2349–2469 метр оралиғида фильтр туширилди.

Қудуқни ўзлаштириш ишларидан сўнг, ўртача кунлик 80 минг куб метр табиий газ қазиб чиқарилишига эришилди.

Ҳозирда ушбу қудуқнинг устини жиҳозлаш ҳамда уни газ коллекторига улаш ишлари амалга оширилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|