“Ўзбекнефтгаз”: Шахмат бўйича “Кимё ва нефть-кимё кубоги–2021” биринчи халқаро онлайн турнири ўтказилди

Бош саҳифа Русский

Алтай ўлкасининг “Спортико” компанияси томонидан шахмат онлайн бизнес лигаси доирасида “Кимё ва нефть-кимё кубоги – 2021” биринчи халқаро онлайн шахмат турнири бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон, Қозоғистон, Россия каби бир қатор давлатларнинг нефть-кимё корхоналардан жамоалари иштирок этишди.

Ташкил этилган онлайн турнирда Ўзбекистон шарафини “Шўртан газ кимё мажмуаси” МЧЖ ходимларидан иборат жамоа ҳимоя қилди.

Шўртан газ кимё мажмуасининг Назорат ўлчов асбоблари ва автоматика цехи ходимлари Санжар Қодиров ҳамда Расул Умбаровлар ва Кўкаламзорлаштириш тармоғи ходими Искандар Кенжаев 3 та доскада бир жамоа бўлиб иштирок этишди.

Халқаро турнирнинг умумий натижаларига кўра, мусобақада етакчилик қилган жамоалар мажмуа жамоасидан кичик фарқ билан устунликни қўлга киритишди.

Иккинчи доска натижаларига кўра, мажмуанинг Кўкаламзорлаштириш тармоғи ходими Искандар Кенжаев кучли ўнликка кирди. Иккинчи доскада Искандар Кенжаевдан устунликни Андрей Урбан, Александр Степаненков ҳамда Константин Дудинлар кичик фарқ билан қўлга киритишган.

Бундай мусобақаларда Ўзбекистон жамоасининг иштироки халқаро турдош корхоналар билан ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш билан бир қаторда, Ўзбекистоннинг нефть ва газ соҳасида ҳар томонлама етук ва салоҳиятли ишчи-ходимлар меҳнат қилаётганлигини намоён этади.

"Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|