“Ўзбекнефтгаз”: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти талабаларига “Шўртан газ кимё мажмуаси стипендияси”нинг сертификатлари топширилди (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан олий ўқув юрти битирувчилари ҳамда ишлаб чиқариш корхоналари ўртасида бевосита алоқаларни йўлга қўйиш мақсадида бир қатор тадбирлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти битирувчилари учун “Ёшлар бандлиги-тараққиётга илк қадам” мавзусида ташкил этилган учрашувда ҳам “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги Шўртан газ кимё мажмуаси ҳам фаол иштирок этди.

Учрашув доирасида меҳнат ярмаркаси, кадрлар буюртмачилари томонидан тақдимотлар, маҳорат дарслари ҳамда семинарлар ўтказилди. Бундай учрашувлар нефть ва газ корхоналари учун кадрларни саралаб олиш имкониятини ҳам оширади.

2020 йилда Шўртан газ кимё мажмуаси ҳамда Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти ўтасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланган эди. Ушбу ҳужжатга асосан мазкур олийгоҳда таҳсил олаётган талабалар учун “Шўртан газ кимё мажмуаси стипендияси” таъсис этилди.

Стипендияни қўлга киритиш учун ўтказилган синов имтиҳонларда 200 нафардан ортиқ талабалар иштирок этишди. Учрашув доирасида икки босқичли тест ва синов имтиҳонлари асосида сараланган 15 нафар талабага “Шўртан газ кимё мажмуаси стипендияси”нинг махсус сертификатларини топшириш маросими ҳам ўтказилди.

Шунингдек, ўз мутахассислиги бўйича ишга кириш истагини билдирган талаба ёшлар кўргазмаларда ўзларига керакли маълумотларга эга бўлишди.

“Шўртан газ кимё мажмуаси” МЧЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|