“Ўзбекнефтгаз”: Суюлтирилган газ ишлаб чиқариш ҳажми оширилди (Фото)

Бош саҳифа Русский

Республика аҳолисининг суюлтирилган газга бўлган эҳтиёжини тўлиқ таъминлаш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раисининг топшириғига биноан 2020/2021 йилларнинг куз-қиш мавсумида ҳамда 2021 йилнинг I чораги учун тасдиқланган баланс кўрсаткичларини ижросини ўз вақтида таъминлаш учун қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Марказий ишлаб-чиқариш диспетчерлик департаменти “Ҳудудгазтаъминот” АЖнинг тегишли мутахассислари билан биргаликда суюлтирилган газ ишлаб чиқарувчи бошқарма ва корхоналаридан Республика аҳолисига “Ҳудудгазтаъминот” АЖ орқали етказиб берилмоқда.

Таъкидлаш керакки, 2020 йилда “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан аҳоли эхтиёжларини қондириш учун февраль ойида ўртача кунлик 1495 тонна суюлтирилган газ етказиб берилган бўлса, 2021 йилнинг шу даврида эса, ўртача 1800 тонна етказиб берилмоқда. Бугунги кунда ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 120%ни ташкил этмоқда.

Ушбу кўрсатгичга “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги бошқарма ва корхоналардаги ишлаб чиқариш қувватларидан самарали ва қурилмаларни узлуксиз, бир маромда ва тўхталишларсиз ишлатиш ҳисобига эришилди.

Ҳозирда тизимли ишлар кечаю кундуз ташкил қилинган ва давом эттирилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|