“Ўзбекнефтгаз”: Суюлтирилган газ ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш мақсадида “оловли ишлар” тадбири амалга оширилмоқда

Бош саҳифа Русский

Президентнинг 2020 йил 9 январдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2020–2022 йилларга мўлжалланган инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–4563 сонли Қарорига асосан “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан “Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида мавжуд учта пропан-бутан аралашмасини олиш қурилмасини (УППБС-3/1, 2, 5) модернизация қилиш” лойиҳаси доирасида қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, бошқармадаги Пропан-бутан аралашмаси олиш қурилмасининг 1-навбати огоҳлантирилган режали тўла таъмирлаш ишларини амалга ошириш учун тўхтатилган эди. Таъмирлаш ишларини режалаштиришда ҳозирги кунда “Лукойл оперейтинг Ўзбекистон” компаняси конларида таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани эвазига умумий газ сарфини қисқартирганлиги инобатга олинган.

Жорий йилнинг апрель ойида Пропан-бутан аралашмаси олиш қурилмаснинг 1-навбатини таъмирлаш мақсадида ишлаб чиқилган “оловли ишлар” тадбири доирасида Россиянинг “НИПИ Петон” МЧЖ вакиллари билан биргаликда мавжуд “К-1” колоннасининг ички элементлари алмаштирилди.

Бундан ташқари, қурилмада технологик жараёнларнинг узлуксизлигини таъминлаш мақсадида кўзда тутилган “Т-3/1,2; С-1,2” аппаратларига метанол пуркаш тизими учун форсункалар ўрнатилиб, эскирган арматура ва “КРУ-1”, “КРУ-2” клапанлар янгиланди.

Қурилмада таъмирлаш ишларини амалга ошириш учун барча моддий-техник ресурслар ва эҳтиёт қисмлар тайёр ҳолатга келтирилган бўлиб, қурилма сифатли таъмирлаш натижасида куз-қиш мавсумида барқарор ишлашини ва белгиланган режа кўрсатгичлари бажарилишини таъминлашга эришилади.

Маълумот учун: Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси Қашқадарё вилояти, Ғузор тумани ҳудудида жойлашган бўлиб, 1980 йилда ишга туширилган. Пропан-бутан аралашмаси олиш қурилмаси 1-навбати 1997 йилда ишга туширилган бўлиб, бир йилда 3 млрд куб метр табиий газни қайта ишлаб 40 минг тонна суюлтирилган газ ва 12,0 минг тонна газ конденсати ишлаб чиқаришга мулжалланган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|