“Ўзбекнефтгаз”: Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида суюлтирилган газни сақлаш сиғимлари тўла таъмирланди (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раисининг топшириғи билан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаларнинг ишлаб чиқариш қувватини тиклаш ҳамда табиий ва суюлтирилган газни қайта ишлаш, сақлаш қурилмаларда амалга ошириладиган режали таъмирлаш ишларини сифатли ва ўз вақтида ишга тушириш борасида бир қатор чора-тадбирлар белгилаб олинган.

Хусусан, Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси мутахассислари билан келишилган ҳолда Суюлтирилган газ қуйиш цехининг I-навбатида маҳсулот сақлаш 1-,9-,15-, 16-сонли сиғимларида огоҳлантирилган режали тўла таъмирлаш ишлари олиб борилди.

Суюлтирилган газ қуйиш цехининг I -навбатидаги сиғимлар 1 500 тонна суюлтирилган газни сақлаш ва истеъмолчиларга жўнатиш учун тайёр маҳсулотни темир йўл цистерналари, автоцистерналари ва газ баллонларига қуйиб жўнатишга мўлжалланган.

Сиғимларни таъмирлаш натижасида куз-қиш мавсумида уларни ишончли ишлатилиши ва истеъмолчиларга суюлтирилган газ етказиб беришда узлуксизликни таъминлашга эришилади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|