“Ўзбекнефтгаз”: Кооперация алоқаларини кенгайтириш мақсадида Виртуал кўргазма ташкил этилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ корхоналари эҳтиёжлари учун зарур бўлган ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни маҳаллий ишлаб чиқарувчилар билан маҳаллийлаштириш ва кооперация алоқаларини кенгайтириш мақсадида алоҳида электрон платформа кўринишида Виртуал кўргазма ташкил этилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Виртуал кўргазмаси фаолиятини самарали ташкил этиш ҳамда янада кенгроқ ишлашини тарғиб этиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Ишлаб чиқарувчилар ва ҳамкорлар билан оператив мулоқотни йўлга қўйиш мақсадида Виртуал кўргазманинг телеграмм-гуруҳи яратилди.

Телеграмм-гуруҳида саноат кооперациясини ташкил этиш, маҳаллийлаштириш, янги маҳсулотларни ҳамкорликда ишлаб чиқиш, саноат тажриба синовларини ўтказиш, импортни камайтириш ва маҳсулотларни рағбатлантириш бўйича ташриф буюрувчилар билан тезкор фикр алмашиш кўзда тутилган.

ung.cooperation.uz сайтида виртуал ташриф функцияси тақдим этилади, бунда "Ўзбекнефтгаз" АЖда ишлаб чиқарилган ва импортдан келтирилган маҳсулотлар ҳақидаги маълумотларни визуал VR-360 технологияси ёрдамида кўрсатиш имконияти яратилган.

Шунингдек, ушбу платформада ташқи ва ички бозорларда сотиб олиниши режалаштирилган 25 хил товар гуруҳидаги 10 та турли ишлаб чиқарувчилар ва импорт қилувчиларнинг 8500 дан ортиқ маҳсулот захиралари ҳақида маълумотлар мавжуд.

Порталда товар гуруҳлари ва корхоналар кесимида режалаштирилган харидлар, зарур маҳсулотларнинг техник ва жисмоний хусусиятлари тўғрисида онлайн тарзда маълумот олиш, экспертлардан маслаҳат олиш имконияти мавжуд.

Барча маълумотлар билан батафсил👉 @ungcooperation телеграмм-гуруҳида танишишингиз мумкин.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|