“Ўзбекнефтгаз”: “Нефтчи” болалар соғломлаштириш оромгоҳининг янги мавсуми бошланди

Бош саҳифа Русский

Ёзги мавсум майдан сентябргача давом этса-да, лекин ёруғлик тезлигида ўтиб кетади. Болаларда дарслардан, зерикарли мактаб кийимлари ва қатъий кун тартибидан дам олиш учун етарли бўлмайди.

“Нефтчи” болалар соғломлаштириш оромгоҳининг биринчи мавсуми бошланди, бунда 7 ёшдан 14 ёшгача бўлган Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи ишчи-ходимларининг 125 нафар фарзандлари дам олади.

Оромгоҳдаги болажонлар ва катта ёшдаги болалар учун қизиқарли ва бой дастурлар: спорт ва кўнгилочар тадбирлар, мусобақалар, ўқув машғулотлари, ижодий танловлар ва маҳорат дарслари, турли хил шоу-дастурлар тайёрлаб қўйилган.

“Нефтчи” болалар соғломлаштириш оромгоҳи Бухоро шаҳри ҳудудида жойлашган. Мажмуада спортнинг турли турлари билан шуғулланиш ва ёзда болаларга хавфсиз дам олишни ташкил этиш учун зарур барча нарсалар ва ривожланган инфратузилма мавжуд.

Шуни таъкидлаш керакки, болаларни қабул қилиш карантин қоидаларига мувофиқ ташкил этилган, барча ходимлар ва гуруҳлар гигиена воситалари билан тўлиқ таъминланган. Болаларнинг мароқли ҳордиқ чиқариши учун барча шароитлар яратилган.

“Бухоро НҚИЗ” матбуот хизмати

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|