“Ўзбекнефтгаз”: Устюртда қазиб олинаётган газ ҳажми автоматлаштирилган тизим орқали Тошкентда назорат қилинмоқда (Фото)

Бош саҳифа Русский

Нефть ва газ конлари, қайта ишлаш заводлари, маҳсулотлар сақланаётган базалардаги шаффофликни таъминлаш, ушбу объектларда инсон омили билан боғлиқ бўлган факторларнинг олди олишда автоматлаштирилган тизимни жорий этиш жуда муҳим аҳамиятга эга.

Шу боис “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан барча қазиб чиқариш бошқармалари ва қайта ишлаш заводларидаги технологик қурилмалардаги жараёнларни реал вақт режимида назорат қилиш мониторингини олиб бориш бўйича Жамиятнинг Марказий аппаратида автоматлаштирилган тизим яратилган. Айни пайтда барча объектларни ушбу тизимга улуш ишлари жадал суратларда олиб борилмоқда.

Хусусан, Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармасидаги мавжуд инфратузилмани модернизация қилиш ва объектларни марказлаштирилган тармоққа бирлаштириш лойиҳаси доирасида бошқарманинг Бош офис биноси локал тармоқ тизими тўлиқ модернизация қилинди. Модернизация қилиш натижасида 5000 метр “UTP” кабели, 130 дона тармоқ ва “Ubiquiti UniFi Wi-Fi” турдаги нуқталар ўрнатилди.

Бош офис биносида жойлашган Маълумотларни қайта ишлаш маркази хонасига коммутацион шкафлар, серверлар, коммутаторлар, узлуксиз қувват манбаи ўрнатилди, созланди ва ишга туширилди.

Ушбу бошқармага қарашли “Бескала”, “КНЭ”, “ХЗУ641”, “Урга”, “ХЗУ47”, “ХЗУ31”, “Арслан” объектларида алоқа каналлари ташкил этилди ва “Ўзбекнефтгаз” АЖ марказий тармоғига уланди. Ушбу объектларни тармоққа бирлаштиришда “Uz-Kor Gas Chemical” ҚК МЧЖ нинг 108 км узунликдаги оптик толали алоқа каналидан фойдаланилди ва натижада умумий узунлиги 134 км узунликдаги алоқа канали яратилди.

“Бескала” ва “КНЭ” объектлари ўртасидаги 10 км, “Арслан” ва “Сургул” объектлари ўртасидаги 6.5 км масофага “Ubiquiti Wi-Fi” туридаги алоқа канали ўрнатилди.

“ХЗУ641” объектига 2150 метр узунликдаги оптик толали алоқа кабели ётқизилди. “ХЗУ641” операторлар хонасига коммутация шкафи, “Ubiquiti UniFi” туридаги “Wi-Fi” нуқтаси, бошқариладиган коммутатор ва узлуксиз электр манбаи ўрнатилди.

“Урга” объектида 950 метр узунликдаги оптик толали алоқа кабели монтаж қилинди. Бошқариладиган коммутаторлар ва “Ubiquiti UniFi” туридаги “Wi-Fi” нуқталари ўрнатилди.

Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармаси ва унга қарашли объектлар алоқа каналлари билан тўлиқ таъминланди ва “Ўзбекнефтгаз” АЖ нинг корпоратив тармоғига уланди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|