“Ўзбекнефтгаз”: Ўзбекистондаги барча геологларнинг касб байрами билан табриклаймиз

Бош саҳифа Русский

2018 йилнинг 26 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан “Ўзбекистон Республикаси геология соҳаси ходимлари кунини белгилаш тўғрисида”ги Қонуни имзоланди.

Ушбу ҳужжат билан ҳар йили апрель ойининг биринчи якшанбаси геологлар куни деб белгиланди.

Геология соҳаси мамлакатнинг минерал-хомашё базасини ривожлантиришда, ер қаърини ўрганиш ва разведка қилишда, фойдали қазилма конларини очишда алоҳида аҳамиятга эга.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ раҳбарияти ва бутун жамоаси, ушбу сана муносабати билан мамлакатимиздаги нефть ва газ соҳасида машаққатли ва самарали меҳнат қилаётган барча геологларни байрам билан муборакбод этади.

Сизларга мустаҳкам соғлик, оилавий бахт ва саодат, келгуси ишларингизда янги ютуқ ҳамда муваффақиятлар тилаймиз!

“Ўзбекнефтгаз” АЖ жамоаси

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|