January 1, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар ва “Темир дафтар”га киритилган оилаларга моддий ёрдам кўрсатилди

Бош саҳифа Русский

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан “Хотин-қизлар муаммоларини ҳал этиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлашда давлат органларининг масъулиятини ошириш масалалари тўғрисида” берган топшириқларни ижро этиш мақсадида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигида “Ишчи гуруҳ” тузилган бўлиб, Янги йил байрами муносабати билан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида истиқомат қиладиган аҳоли вакиллари ҳолидан ҳам хабар олинди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ ва Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ҳамкорлигида, Жамият ҳамда унинг тасарруфидаги 34 та корхона, ташкилотлар томонидан эҳтиёжманд оилаларга моддий ёрдам кўрсатилди.

Энг аввало, тизимда кўп йиллар фаолият юритган меҳнат фахрийлари, кам таъминланган ишчи-ходимлар, коронавирус инфекцияси туфайли вафот этган, боқувчисини йўқотган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оила вакилларининг
хонадонларига ташриф буюрилди.

Шунингдек, маҳаллий хокимятларнинг “Аёллар дафтари” ва “Темир дафтар”и рўйхатига киритилган оилалар аъзолари, имконияти чекланган болалар уйлари тарбияланувчилари билан ҳам учрашиб, Янги йил арафасида уларга илиқ кайфият улашилди.

Байрам дастурхонлари учун, озиқ-овқат маҳсулотлари, кийим-кечаклар, болалар учун янги йил совғалари ҳамда моддий маблағлар тақдим этилди.

Ўз навбатида, нафақат ушбу оила вакилларига моддий ёрдам кўрсатилди, балки уларнинг мавжуд муаммолари ҳам ўрганилди ва “Ўзбекнефтгаз” АЖ ўз маблағлари ҳисобидан ушбу муаммоларни ҳал этиш масаласи режалаштирилди.

Ушбу эътибор ва ғамхўрликлар, кўрсатилаётган ёрдам учун “Ўзбекнефтгаз” АЖ жамоасига миннатдорчилик билдиришди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|