“Ўзбекнефтгаз” АЖнинг Расмий баёноти

Бош саҳифа Русский

Ижтимоий тармоқларда “Ўзбекнефтгаз” АЖга қарашли Сурхондарё вилояти Шўрчи туманида жойлашган автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчасида ёнғин содир бўлгани ҳақидаги хабар кенг муҳокамага сабаб бўлди.

Дарҳақиқат, 2021 йил 4 май куни соат тахминан 9:42да Сурхондарё вилояти Шўрчи тумани “Озод” МФЙда жойлашган автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчасида ёнғин содир бўлган.

Воқеа жойига зудлик билан 4 та ёнғин-қутқарув экипажлари етиб бориб, ёнғин соат 10:05 да ўраб олинган ва соат 10:36 да тўлиқ бартараф этилган. Ёнғин натижасида ҳажми 25 куб метр дизель ёнилғиси сақлаш резервуари ичидаги тахминан 2 куб метр дизель ёқилғиси ва резервуар ёниб зарарланган.

Ёнғин шохобча ҳудудида пайвандлаш ишларини олиб бориши оқибатида келиб чиққани айтилмоқда. Ҳодиса оқибатида бир нафар фуқаро куйиш тан жароҳатини олиб туман марказий шифохонасига ётқизилган.

Мазкур АЁҚШ 2020 йил 15 декабрга қадар “Термиз нефть базаси” МЧЖнинг Олтинсой филиали тасарруфида бўлган ва ҳозирда “Ўзбекнефтгаз” АЖ “Термиз нефть базаси” МЧЖга мутлоқо тегишли эмас.

“Ўзбекнефтгаз” АЖнинг 2020 йил 25 майдаги 32-сонли Бошқарув қарори асосида 2020 йил 15 декабрда "E-ijro auksion" ДУК оммавий савдосида OA 148 – 039515-сонли олди-сотти шартномаси орқали Норбоев Муродали Хушвақтовичга сотилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|