“Ўзбекнефтгаз”: “Қулбешкак” конида “Uzmobile” уяли алоқа станцияси ишга туширилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан жамиятга қарашли нефть ва газ объектларида рақамлаштириш, тармоқ тизимлари барқарорлигини ошириш ва объектларни ахборот-коммуникация технологиялари билан таъминлаш бўйича бир қатор ишлар олиб борилмоқда.

Жумладан, Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Қулбешкак” ва “Қумли” конларида уяли алоқа хизматини жорий этиш, алоқа мачталари ва база станцияларини ўрнатиш мақсадида “Uzmobile” уяли алоқа компанияси, “Ўзбектелеком” АК ва “Ўзбекнефтгаз” АЖ мутасадди ходимлари билан биргаликда конлардаги ҳолат ўрганиб чиқилди. Ўрнатилиши режалаштирилган алоқа мачталари ва база станциялари учун жойлар танланиб, ўрнатиш чизмалари тайёрланди, техник ҳужжатлар ишлаб чиқилди ва тегишли ташкилотларга юборилди.

2021 йил 3 июль куни “Uzmobile” уяли алоқа компанияси томонидан “Қулбешкак” конида алоқа мачтаси ва база станциясини монтаж қилиш ишлари бошланди ва 6 июлда монтаж ва созлаш ишлари якунланиб, уяли алоқа станцияси ишга туширилди.

“Қулбешкак” конида “Uzmobile” уяли компаниясининг 2G ва 3G тармоқлари ишламоқда, келажакда бу тармоқни кенгайтириш ва 4G тармоғини ишга тушириш режалаштирилган.

Ҳозирги вақтда Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси “Учқир мажмуаси” билан “Қулбешкак” ва “Қумли” конлари ўртасида оптик толали алоқа кабелини ётқизиш ишлари амалга оширилмоқда. Ушбу ишлар якунланиши билан “Қумли” конида ҳам уяли алоқа станцияси ишга туширилади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|