“Ўзбекнефтгаз”: Табиий газни олтингугурт бирикмаларидан тозалашда қўлланиладиган кимёвий реагентларнинг хусусиятларини янада яхшилаш чоралари кўрилмоқда

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги корхоналарда табиий газни олтингугурт бирикмаларидан тозалаш жараёнида қўлланилаётган диэтаноламин, метилдиэтаноламин кимёвий реагентларининг хусусиятларини тиклаш ва яхшилаш, яъни термик стабил тузлардан тозалаш мақсадида қатор хорижий компаниялар билан музокаралар олиб борилмоқда.

Хусусан, мутахассислар томонидан ушбу кимёвий реагентларининг хусусиятларини тиклаш ва яхшилаш мақсадида Ҳиндистоннинг “Amine and Plasticizers LTD” компаниясининг мобиль қурилмасидан фойдаланиш таклифи ўрганиб чиқилмоқда.

Бундан ташқари, Қозоғистоннинг “Global Chemical Company” компанияси мутахассислари билан ушбу кимёвий реагентларининг хусусиятларини тиклаш ва яхшилаш бўйича видеоселектор (ВКС) орқали ўзаро фикрлар алмашилди ва тегишлича таклифлар берилди.

Мазкур видеоселекторда “Global Chemical Company” компания томонидан метилдиэтаноламин (МДЭА) кимёвий реагентни қайта тиклаш масаласини ўрганиб чиқиш учун “Ўзбекнефтгаз” АЖ корхоналаридаги қурилмалардан кимёвий реагентлардан намуналар олиб таҳлил учун етказиб бериш бўйича келишувга эришилди. Айни пайтда Шўртан газ кимё мажмуасининг Марказий кимё лабораториясида “PSI-00158623-17-97” методик қўлланмаси асосида завод мутахассислари билан ҳамкорликда бошқармалардан етказиб берилган метилдиэтаноламин (МДЭА) эритмалари намуналари таркибида термик барқарор тузлар (ТБТ) миқдорларини таҳлил қилиш ишлари олиб борилиб, натижалари ўрганилмоқда.

Шунингдек, корхоналарда газни олтингугурт бирикмаларидан тозалаш қурилмаларида қўлланилаётган аминли эритмаларнинг сифат кўрсатгичларини таҳлил қилиш ва яхшилаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш бўйича “Global Chemical Company” компанияси билан ҳамкорлик масаласи ҳам кўриб чиқилмоқда.

Маълумот учун: Метилдиэтаноламин кимёвий реагентининг асосий вазифаси газни қайта ишлаш жараёнида табиий газ таркибидаги олтингугурт ва карбонат ангидрит бирикмаларни тозлашдан иборатдир. “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги корхоналарнинг метилдиэтаноламин кимёвий реагентига бўлган йиллик эҳтиёжи 2 245 тоннани ташкил этади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|