“Ўзбекнефтгаз”: Қайта таъмирланган қудуқдан табиий газ ва газ конденсати олинмоқда (Видео)

“Ўзбекнефтгаз” АЖнинг Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Шимолий Бердак” конидаги бир қанча қудуқларда капитал таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Жумладан, Қуйи Шимолий Бердак 2-сонли қудуқда ҳам капитал таъмирлаш ишлари бажарилди ва натижада қудуқ ишга туширилди.

Ушбу қудуқда 2780 м чукурликда цемент кўприги ўрнатилиб, 2367-2370 м, 2398-2400 м, 2410-2412м оралиғида перфорация ишлари олиб борилди.

Ўзлаштириш натижасида қудуқдан, ўртача кунлик 45 минг куб метр саноат миқёсида табиий газ ва 0,5 тонна газ конденсати қазиб чиқарилишига эришилди.

Маълумот учун: “Шимолий Бердак” газконденсат кони Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ туманида жойлашган бўлиб, 2006 йилда ишга туширилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|