“Ўзбекнефтгаз”: Табиий газ сифат кўрсаткичларининг меъёрий талаблари ўрганилди ва муаммолар бартараф этилди (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасининг “Учқир газни олтингугуртдан тозалаш” мажмуасининг 5-технологик тармоғидаги сув билан совитиш аппаратининг иш унумдорлиги ўрганиб чиқилди.

Соҳа мутахассисларининг олиб борган ўрганишлари ва таҳлиллари натижасида иш унумдорлигининг паст эканлиги аниқланди ва сув билан совитиш аппаратини (Олтингугурт бирикмаларидан тозаланаётган табиий газ сифат кўрсаткичларини янада яхшилаш мақсадида фойдаланилади) алмаштириш кераклиги айтилди.

Мутахассислар томонидан ушбу аппаратнинг технологик регламент меъёрларини бузилишига сабаб бўлаётгани аниқлангач, унинг ўрнига иш унумдорлиги юқори бўлган иссиқлик алмаштиргич ускунаси ўрнатилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ ҳамда Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасининг мутахассислари ҳамкорлигида ички имкониятлардан фойдаланган ҳолда, иш унумдорлиги юқори бўлган иссиқлик алмаштиргич аппарати ўрнатилиб, ишга туширилди.

Натижада, Учқир газни олтингугуртдан тозалаш” мажмуасининг 5-технологик тизимидаги МДЭА кимёвий реагентининг ҳарорати 65 ℃ гача туширилишига эришилди.

Бу эса ўз навбатида табиий газ сифат кўрсаткичларини меъёр талаблари даражасида истеъмолчиларга етказиб берилишини таъминлайди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|linkedin|YouTube|