“Ўзбекнефтгаз”: Табиий газ қазиб чиқариш ва қайта ишлаш узлуксизлигини таъминлаш чоралари кўрилмоқда (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Ўзгидромет” марказининг маълум қилишича, февраль ойининг сўнгги кунларида Ўзбекистонга совуқ ҳаво оқими кириб келади.

Шуни инобатга олган ҳолда, “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғига асосан, Марказий ишлаб чиқариш диспетчерлик департаменти ходимлари томонидан ҳудудлардаги ишлаб чиқариш билан боғлиқ вазият тўлиқ назоратга олинган.

Жамият тасарруфидаги нефть ва газ қазиб чиқариш ва қайта ишлаш бошқарма, корхоналарида ҳаво ҳароратининг кутилмаганда кескин совиб кетиши даврида углеводородларни қазиб чиқариш, қайта ишлаш, ишлаб чиқариш шу билан бир қаторда, истеъмолчиларга узлуксиз етказиб бериш учун бир қатор ишлар амалга оширилди.

Хусусан, бурғилаш участкалари, қудуқларни мукаммал таъмирлаш ва углеводородларни қазиб чиқариш, қайта ишлаш объектларидаги, технологик қурилмалар, газ қувурлари, компрессор станциялари, электр таъминоти ва узатиш тизимлари, автотранспорт хўжаликларининг тўхтовсиз ва барқарор ишлашини таъминлаш мақсадида, раҳбар ходимлардан иборат навбатчилик ташкил қилинди ва қатъий назорат ўрнатилди.

Ишчи-ходимларнинг яшаш шаҳарчасидаги умумий овқатланиш ошхонаси ва иситиш қозонларининг барқарор ишлаши таъминланди, ишчи-ходимларни иссиқ овқат ва махсус кийимлар билан ўз вақтида таъминлаш учун барча зарурий чоралар кўрилди.

Шу кунларда, 2021 йилда углеводородларни қазиб чиқаришни кўпайтиришга қаратилган чора-тадбирлардан бири бўлган, инвест лойиҳаси асосида қуриб битказилаётган “Алан” конида сиқув компрессор станциясини ишга тушириш учун тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.

Бу замонавий станция ишга туширилиши натижасида, совуқ кунларда республика истеъмолчиларига кунлик 1 млн куб метргача қўшимча табиий газ кўпайтиришга эришилади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|