“Ўзбекнефтгаз” АЖ ёшларига байрам табриги

“Ўзбекнефтгаз” АЖда фаолият юритаётган барча қадрли ёш йигит-қизларимиз!

Азизлар, Сизларни барчангизни “Ўзбекнефтгаз” АЖ ҳамда шахсан ўзим номимдан бугун Ўзбекистонда кенг нишонланаётган “Ёшлар куни” билан самимий муборакбод этаман!

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев томонидан сиз ёшларга бугун кенг имкониятлар яратиб берилаётган ҳамда шижоатли, серғайрат ёшлар тарбияси йўлида амалий ишлар қилинаётган бир даврда яшаяпсиз!

Сизлар ушбу беғубор даврни мазмунли ва сермаҳсул ўтказишингиз, орзу-умидлар билан яшашингизни тилаб қоламан.

Эртанги кунимиз, корхонамизнинг юкласилишида йўлида биз сизларга ишонамиз ва таянамиз. Шу сабабли сиз кучли билим олиб, юксак маънавияга эга бўлишингиз лозим.

Нефт ва газ соҳасида етук мутахассислар бўлишингизга ишонаман.

Сиз ватанимизнинг эртанги эгаларисиз! Бу йўлда тинимсиз билим олиб, сизга берилаётган имкониятлардан тўғри фойдаланишингиз мақсадга мувофиқдир.

Ҳар бирингизга эл-юртимиз фахрланадиган, жонажон Ўзбекистонимизнинг муносиб фарзанди бўлиш бахти насиб этсин.

Ўқинг-ўрганинг, изланинг, илм-фан, тараққиёт чўққиларини эгаллашга интилиб яшанг!

Ҳамиша бахтиёр ва соғ-омон бўлинг!

Самимий эҳтиром билан,

Меҳриддин Абдуллаев,
“Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқаруви раиси

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|linkedin|