Талабалар “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг маҳаллийлаштириш ва кооперация павильонига ташриф буюришди

Бош саҳифа Русский

Қарши давлат ирригация институти, Нефть ва газ факультетининг биринчи босқич талабалари Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳридаги “Корхоналарни хусусийлаштириш ва соғломлаштириш клиникасида”ги “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг маҳаллийлаштириш ва кооперация павильонига ташриф буюришди.

Ушбу павильонда “Ҳар бир тадбиркор – ёшларга мададкор” тамойили асосида, шунингдек, “Ёшлар: 1+1” дастури доирасида талабаларга “Ўзбекнефтгаз” АЖ ходимлари томонидан очиқ дарс ўтказилди.

Учрашув мобайнида департаментлар ва ишлаб чиқариш корхоналари ходимлари томонидан “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг иш фаолияти, корхоналарда ишлаб чиқариладиган маҳсулот турлари ва амалга оширилаётган инвестицион лойиҳалар ҳақида тушунтиришлар берилди.

Нефть-газ маҳсулотларини қазиб олиш ва қайта ишлаш жараёнлари – бурғилаш, қазиб олиш ва қайта ишлаш корхоналарининг макетлари мисолида тўлиқ кўрсатиб берилди.

Шунингдек, учрашув давомида талабалар билан технологик жараёнларни ташкил этиш бўйича мулоқот ўтказилиб, уларни қизиқтирган саволларга малакали мутахассислар томонидан тўлиқ жавоблар берилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|