“Ўзбекнефтгаз”: Талабалар битирув олди амалиётини “Бухоро” нефтни қайта ишлаш заводида ўтказишмоқда (Фото)

Бош саҳифа Русский

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 июлдаги ПҚ–3151-сонли “Олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини оширишда иқтисодиёт соҳалари ва тармоқларининг иштирокини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда 2020 йил 12 августдаги ПҚ–4805-сонли “Кимё ва биология йўналишларида узлуксиз таълим сифатини ва илм-фан натижадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида, “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан қатор чора-тадбирлар белгилаб олинган.

Хусусан, 2021 йил 25 январида “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва Тошкент кимё-технология институти ўртасида таълим ва тадқиқот соҳасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадида англашув Меморандуми имзоланган эди.

Ушбу Меморандумнинг мақсади – томонлар ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни ўрнатиш орқали назарий ва амалий билимларни уйғунлаштириш, талабаларни ўқитишда таълим сифатини ошириш, келгусида ёшлардан етук мутахассис кадрлар тайёрлашдан иборат.

Меморандум доирасида Тошкент кимё-технология институти “Нефть ва нефть-газни қайта ишлаш технологияси” факультетининг 4-курс талабалар диплом олди амалиётини “Бухоро” нефтни қайта ишлаш заводида ўташмоқда.

Талабаларга бириктирилган кўп йиллик тажрибага эга муҳандис-техник ходимлар томонидан асосий ишлаб чиқариш цехининг вазифалари, нефтни ва газ конденсатни қайта ишлашдаги технологик жараёнлар, мавжуд ускуна ва қурилмаларнинг ишлаш жараёнлари ҳақида билимлар берилмоқда.

Шунингндек, айни пайтда заводда кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш учун қўшимча шароитлар яратиш, олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда ишлашда ўқитиш методикасини такомиллаштириш, шунингдек, замонавий ахборот-коммуникация технологиялари ва инновацион лойиҳаларни жорий этишга ҳам катта эътибор қаратилмоқда. Келгусида ушбу йўналишларда янги лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилган.

ФОТОЛАВҲАЛАР

“Бухоро НҚИЗ” МЧЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|