“Ўзбекнефтгаз”: Талабалар кон ва қудуқларда жонли тарзда лаборатория ишларини бажариш имкониятига эга бўлишди

Бош саҳифа Русский

И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университетининг Тошкент шаҳридаги филиали Нефть ва газ қудуқларини бурғилаш бўлимининг 3-босқич гуруҳлари талабалари ўзларининг назарий билимларини Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида амалий машғулотлар билан мустаҳкамлашди.

Бўлғуси кадрлар бошқармага қарашли “Сулаймонтепа” конига геолог ва муҳандислар ҳамроҳлигида йўл олишди. У еда талаблар 1-сонли қидирув қудуғи фаолиятини ўрганишди. Бурғилаш устаси Анвар Шарапов перфорация жараёнлари, оқим синовлари, конларни жойлашиш схемаси ва маҳсулдор қатламдаги ва палеозойдаги қаттиқ жисмлар намуналари ҳақида батафсил баён этди.

Талабалар коннинг таркибий харитаси, сейсмик ва геологик кесишиш, стратиграфик устун ва қудуқ схемаси билан танишишди.

Участка бошлиғи Рашид Очилов талабаларга маҳсулдор қатламдаги қаттиқ жисмни ўрганиш учун тақдим этди. Қудуқни бурғилаш жараёни ва бевосита унинг доирасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида ҳақида батафсил сўзлаб берди.

Ушбу қизиқарли экскурсиядан кейин талабалар “Ўртақум” конига ташриф буюрди. Улар 4-сонли қидирув қудуғида маҳсулдор қатламдан олинган маҳсулот ва бугунги кунга қадар олинган тезкор маълумотлар билан таништирилди.

Бундан ташқари, асосий геолог хавфсизлик бўйича йўриқнома бергач, талабалар геологик ва технологик тадқиқот ишларини кузатиб боришди ва қудуққа яқин оқим синовларини жонли кузатиш имкониятига эга бўлишди.

Талабалар кўчма амалий машғулотларнинг яна бир қизиқарли босқичида “Қулбешкак” конидаги газни дастлабки қайта ишлаш учун ўрнатилган қурилма фаолияти билан танишди.

Конидаги Газни дастлабки қайта ишлаш қурилма фаолияти, шунингдек, ўлчаш ускунаси, конденсат сақлаш идишлари, горизонтал турдаги сепараторлар ва ички сепарация ишларини кўрсатиб берилди.

Кейинги машғулот “Қулбешкак” конидаги 54-сонли ишлаб турган қудуқда ўтказилди. Бу ерда ҳам талабалар хавфсизлик техникаси, бурғилаш майдонидаги жараёнлар билан таништирилди. Шундан сўнг, талабаларга қудуқни синаш олдидан бурғилаш ускунасининг туширилиш амалиёти кўрсатилиб берилди.

“Сулаймонтепа”, “Ўртақум”, “Қульбешкак” конларига ташриф доирасида филиал ўқитувчиси Ксения Токарева раҳбарлигида бурғилаш ускунаси, қидирув қудуғи ва газни дастлабки қайта ишлаш ускунасида лаборатория ишлари бажарилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|