“Ўзбекнефтгаз”: Талабалар учун нефть ва газ объектларида ташкил этилган амалий машғулотлар ўз ниҳоясига етди

Бош саҳифа Русский

И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университетининг Тошкент шаҳридаги филиали Нефть ва газ қудуқларини бурғилаш бўлимининг 3-босқич гуруҳлари талабалари учун “Ўзбекнефтгаз” АЖ объектларида ташкил этилган амалий машғулотлар ўз ниҳоясига етди.

Амалий машғулотларнинг сўнгги кунида талабалар Бухоро вилоятидаги Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли сейсмостанция фаолияти билан таништириш мақсадида “Учқир” конига олиб борилди.

Талабалар ҳар бири 30 тонна келадиган икки вибросейснинг синхроник ишлаши, вибрация манбаси – улкан плита ёрдамида сигналлар 120 децибелл частотали оралиқ билан ерга юборилиш жараёнини кузатиш учун оператор машинасига чиқарилди.

Бўлғуси мутахассислар учун 3D сейсмик тадқиқотларни кузатиш, амалда сейсмик тебранишларни қайд этиш ва амалга оширилаётган қайта ишлаш жараёнларининг гувоҳи бўлиш жуда фойдали ва қизиқарли бўлди.

– Амалий машғулотлар жуда қизиқарли бўлганлиги сабаб, вақт жуда тез ўтгандек бўлди. Бу вақт ичида биз ҳақиқатан ҳам керакли бўлган маълумотларга эга бўлдик. Бир сўз билан айтганда, ўз касбимизга яқинлашдик, десак тўғри бўлади. Бу имкониятни яратиб берган “Ўзбекнефтгаз” АЖ раҳбариятига ва назария билан амалиётни уйғунлаштириб, билимларимизни чуқурлаштиришимизга ёрдам берган ўқитувчимиз Ксения Токаревага машғулотлар учун миннатдорчилик билдирамиз, – дея, таассуротлари билан бўлишди талабалар.

Бу каби ўқув машғулотларининг ташкил этилиши, амалиётнинг назария билан ёнма-ён олиб борилиши талабаларнинг билим олиш доирасини кенгайтиришга, ўз касбига қизиқишларини оширишга хизмат қилади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|