“Ўзбекнефтгаз”: Талабалар учун Қарши шаҳридаги ишлаб чиқариш объектларига кўчма амалий машғулотлар ташкил этилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг ташаббуси билан И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университетининг Тошкент шаҳридаги филиали талабалари кон ва қудуқларда бўлиб, табиий газ қазиб чиқариш ҳолатини ўрганишди. Жумладан, Нефть ва газ қудуқларини бурғилаш бўлимининг 3-курс, 18-01/02 гуруҳ талабалар “Ўзнефтгаз бурғилаш ишлари” МЧЖ томонидан бажарилаётган ишларни ўрганишди.

15 март куни талабалар объектга келгандан сўнг, “Ўзнефтгаз бурғилаш ишлари” МЧЖ раҳбарияти билан учрашув ўтказиб, корхона тузилмаси, таркибий бўлинмалар иши, уларга юклатилган функционал вазифалар билан танишдилар.

Хавфсизлик техникаси ва бурғилаш ишларини амалга оширишнинг асосий қоидалари бўйича батафсил тушунтириш берилди. Талабаларга янги махсус кийимлар – бурғиловчи кийими берилди. Бурғилаш корхонаси ва унинг хизматлари фаолияти билан танишгандан сўнг, талабалар 4 нафардан объектларга – фаолият юритаётган қудуқларга тақсимланди.

Талабаларнинг ҳар бир гуруҳига масъул мураббийлар бириктирилди.

2021 йил 15 март куни 31 талаба рўйхатга мувофиқ амалдаги бурғилаш майдонларига йўл олишди. Амалдаги бурғилаш майдончаларида талабалар техник учоқлар, ускуналарнинг ишлаши, хусусиятлари ва технологик жараёнларни бошқариш усуллари билан танишадилар.

Шу тариқа, ишлаб чиқариш объектларида ўтказилган машғулотлар талабаларга таълим муассасаси доирасида олинган “Бурғилаш ускуналари” фани бўйича назарий билимларни янада самарали ва аниқ мустаҳкамлаш имконини беради.

И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университетининг Тошкент шаҳридаги филиали УТС-19-01 ва УТС-19-02 гуруҳ талабаларига бевосита Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси объектларида амалий машғулотлар ташкил этилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|