“Ўзбекнефтгаз”: “Бухоро” нефтни қайта ишлаш заводида истеъдодли фаоллар учун танлов эълон қилинди

Бош саҳифа Русский

2021 йил 8 январдан 8 февралга қадар “Бухоро” нефтни қайта ишлаш заводида фаолларни саралаш учун танлов эълон қилинди.

Ушбу танловдан кўзланган асосий мақсад, бадиий ҳаваскорликнинг турли йўналишлари бўйича ходимларнинг истеъдодларини юзага чиқариш ва уларнинг ижодий қобилиятларини ривожлантиришга ёрдам беришдан иборат.

Танлов иштирокчилари санъатнинг турли йўналишлари бўйича (қўшиқ, рақс, шеърият, актёрлик, индивидуал маҳорат, рассом, декоратор, режиссёр-сценарист, шоир, хореограф, мусиқачи, нотиқ ва бошқалар) ўзларининг бадиий ва ижодий қобилиятларини намойиш этишлари лозим.

Танлов натижаларига кўра, саралаб олинганлар иштирокида заводда ташкил этиладиган маросимлар ва байрам тадбирлари ва кечаларини ташкил этувчи ижодий гуруҳ ҳам шакллантирилади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|